27 aug 11:26
News

Миржалол Қосимов: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эмас"

“Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.
- Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан кўнглим тўлмади. Балки бу кубок учрашувидан кейин қайта тиклана олмадикмикан? Гарчи “Нефтчи” бўш рақиб бўлмаса-да, бугунги ҳаракатларимиз ўзимизга мос эмас, - деб гап бошлади Миржалол Қўшоқович.

- Анвар Бердиевга биринчи бўлимда имконият бериб, танаффусдан сўнг унинг ўрнига Олександр Пишурни майдонга туширдингиз.

- Бердиевга имкон бердик. Аҳир у ҳам ўйин ўйнаши ва ўзини кўрсатиши керак эди. Бироқ Анварнинг ҳаракатлари бугун кўнгилдагидек чиқмади. Натижада Пишурни майдонга туширдим.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook