UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  12 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Мирзакамол Камолов: “Гесс билан ишлаш қизиқарли туюлмоқда” Янгиликлар

Мирзакамол Камолов: “Гесс билан ишлаш қизиқарли туюлмоқда”

Иқтидорли футболчи Мирзакамол Камолов ҳам бир қатор жамоадошлари сингари “Нефтчи”ни расман тарк этди.

Чунки унинг клуб билан тузган битими ўз кучини йўқотди ва футболчи келгуси фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган кўринади.


Бу ҳақда Камоловнинг ўзи шундай деди: - Фарғоналиклар билан ўртадаги шартномам тугади. Шунинг учун “Нефтчи”ни тарк этдим десам ҳам бўлаверади. Тўғри, жамоа раҳбарияти келишувни узайтириш таклифи билан чиқди, аммо олдимда бир нечта вариантлар турибди. Шошилмасдан, уларни ўрганиб чиқяпман.

- Эдгар Гесс “Бухоро” клубда бошқарувни ўз қўлига олганидан кейин, мени ҳам янги жамоасига таклиф этди. Очиғи, бу мутахассис билан ишлаш қизиқарли туюлмоқда. Шунинг учун кейинги тақдиримни бухороликлар билан боғлаш эхтимоли юқори.

- Адашмасам, бу жамоа 25 декабрда йиғилади ва машғулотларга киришади. Насиб қилса мен ҳам ушбу йиғинга боришим мумкин.

- Ҳеч бир жамоа билан ҳозирча шартнома тузмаганим боис, аниқ бир клубда ўйнайман деб айтишим қийин. Ҳаммаси январь ойида аниқ бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика