UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

Мираброр Усмонов: "Янги йил муборак" Янгиликлар

Мираброр Усмонов: "Янги йил муборак"

ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов ўзбек халқини, футбол жамоатчилиги, ишқибозлар ва ОАВни кириб келаётган Янги йил билан табриклайди.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Мираброр Усмонов:
"2013 йил ҳам тарихда қолаяпти. Янги йил билан бирга янги режалар, янги мақсадлар ва янги довонлар кириб келаяпти. 2013 йилда яхши кунлар ҳам бўлди, ёмон даврлар ҳам бўлди. Бу кунлар, аввало, Ўзбекистон футболи учун ва унинг бошқарувчиси сифатида - мен учун катта синов даври бўлди. Ана шундай вақтларни мен билан яшаган футбол ишқибозлари, журналистлар ва умуман барча-барчага миннатдорчилик билдираман. 2013 йилда ЎФФнинг Ҳисобот-сайлов конференцияси мени янги муддатга президент этиб сайлади. Мен омадли ва бахти инсонманки, мана шундай аҳил ва кучли жамоа билан яна 4 йил давомида бирга ишлайман. Аммо, биламанки, янги даврда биз мақсадларни, режаларни янада каттароқ қўямиз. Катта режалар тузиб, кўп ишлаймиз! Чунки, халқ биздан миллий терма жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқишини кутаяпти ва биз буни жуда яхши ҳис қиламиз! 2014 йил бизнинг Жаҳон чемпионати сари навбатдаги юришимизда муҳим йиллардан бири бўлади деб умид қиламан. Умид қиламанки, 2014 йил нафақат миллий, балки ёшлар, ўсмирлар, аёллар, футзал, ногиронлар терма жамоалари учун самарали бўлади, ишонаманки, 2014 йил, шунингдек, футбол клубларимиз, миллий чемпионатимиз, рефериларимиз учун ҳам эсда қоларли йил бўлади. "Соғлом бола" йилида барча ота-оналарга соғлом, иродали, куч-ғайратли фарзанд, Ўзбекистонга соғлом авлод камолотини тилайман.

Азиз дўстлар! Кириб келаётган янги 2014 йил оилангизга тинчлик, рўзғорингизга барака олиб кирсин. Соғ-саломат бўлинг!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика