UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  16 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  7

Миллий олимпия қўмитаси учун янги бино қурилиши бошланди Янгиликлар

Миллий олимпия қўмитаси учун янги бино қурилиши бошланди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси учун янги маъмурий бино қурилиши бошланди.
Қурилиш ишлари октябрь ойида «Пахтакор» метро бекати олдидаги собиқ автомобилларнинг вақтинчалик турар жойида бошланган.

Kun.Uz манбалари берган маълумот кўра, 5 қаватни бинонинг қурилиш ишларини 2014 йилнинг тўртинчи чорагида якунлаш режалаштирилган. Бинода Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан ташқари Республика спорт медицинаси илмий-амалий маркази ҳам фаолият олиб боради.

Ҳозирги вақтда бинонинг пойдеворини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилажак бино архитектуравий ечими жиҳатидан ўзига ёндаш бошқа иншоот – Ўзбекистон консерваториясига ўхшаб кетади.

МОҚ ҳозирги вақтда Бунёдкор кўчасида жойлашган кичик бинода фаолият олиб боради.

Маълумот учун, 2012 йилги Лондон Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчилар нисбатан паст кўрсаткичларни қайд этганларидан сўнг, декабрь ойида МОҚ раҳбариятида ўзгаришлар бўлиб, 2006 йилдан Ўзбекистон футбол федерациясига раҳбарлик қилиб, соҳада сезиларли ўсиш ва муваффақиятларни қайд эта олган сенатор Мираброр Усмонов олимпия қўмитасига президент этиб сайланган эди. Апрель ойида эса Ўзбекистонлик олимпиадачиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташил этиш ҳақида Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика