UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47Бугун Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига қуръа ташланади  0 11:46Тимати Москвада футбол клуби очмоқчи  0 11:45"Локомотив": Равшан Муқимовни табриклаймиз!  0 11:35“Газпром”нинг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасининг бешинчи мавсуми старт олди  0 11:30“Андижон” асли эронлик футболчи билан шартнома тузди  3 11:18Моуриньо: "Барселона"дан Неймарни харид қилишнинг иложи йўқ"  6 10:59"Қўқон-1912": Фарғонага боришни истаган мухлислар учун қулайлик  4 10:51"Бавария" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Карраскони нишонга олди  8 10:34"Ювентус" Маттиа Де Шильо борасида расмий таклиф билан чиқди  2 10:05Марко Ройс енгил югуриш машқларини бошлади  3 09:45«Манчестер Юнайтед» Хандановичга қизиқмоқда  4 09:31Эмре Мор: "Мен "Реал"да ўйнамоқчиман, юлдуз бўлмоқчиман"  8 09:10Хеведес Конфедерациялар кубогини ўтказиб юборади  5 08:50"Челси" Диего Костани Хавьер Пасторега алмашмоқчи  4 08:36БАА терма жамоасини Аргентинани ЖЧ-2014 финалига олиб чиққан мураббий бошқаради?!  28

07 дек 11:59
Янгиликлар

Мессининг зарбасини Нестеров қайтариши мумкин эди

Кеча ЖЧ-2014 финал босқичига қуръа ташланди. Қуръа пайтида битай деб қолган яралар тирналди.
Қуръа натижалари билан танишиб чиқар эканман, ўзимча катта футбол фестивали аслида нима эканлигини яқиндан ҳис қилгандек бўлдим. Тўғриси, гуруҳлар ва рақиблар маълум бўлгач, у ерда Ўзбекистон номи йўқлиги жуда алам қилди. Салгина ҳаракат қилганимизда кеча ё Жанубий Корея ё Эроннинг ўрнида бўлишимиз мумкин эди, ахир биз ҳам шунга лойиқ эдик. Лекин қаердадир йўл қўйилган хатолар Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқа олмаслигига олиб келди.

Тўғрисини айтсам, менга кўпроқ Эронннинг қайси гуруҳдан жой олишини кузатиш қизиқ бўлди. Ҳам қизиқ, ҳам аламли бўлди. Чунки саралаш ўйинларида Кореянинг нима қилиб бўлмасин, гуруҳдан чиқишига ишонгандим, лекин Эроннинг охирги уч ўйинда бирорта ҳам гол ўтказмасдан ғалаба қозонишини умуман кутмагандим. Буни барчамиз кутмагандик десам янада тўғрироқ бўлар. Саралаш учрашувларини бир эсланг-а, биз қандай вазиятда эдиг-у, Эрон қандай ҳолатда эди. Бизнинг бир ё иккинчи ўринни олишимиз аниқ бўлиб турган бир пайтда Эрон учта ғалабаси билан ўзиб кетди. Ўшанда бир алам қилганди, кечаги қуръада эса яна алам қилди.

Эрон ЖЧ-2014нинг “F” гуруҳида Аргентина, Босния-Герцеговина ва Нигерия билан беллашади. Ж.Корея эса сўнгги гуруҳда Бельгия, Жазоир ва Россияга қарши баҳс олиб боради. Агар Эроннинг ўрнида биз бўлганимизда борми, Асқар Толибжонов бир пайтлари айтганидек, Аргентина билан ўртоқлик учрашувида эмас, бирйўла расмий ўйинда ўйнаб қолган бўлардик. Тасаввур қилинг-а, барчамиз ўйинидан ҳайратга тушадиган Мессининг жарима майдончасига ёриб кириб берган зарбаларини Игнатий Нестеров эпчиллик билан қайтармоқда. Булар фақат хаёл холос, лекин амалда ҳам шундай бўлиши мумкин эди-ку.

Қандай ҳисоб қайд этилмасин, Аргентина билан ўйнашнинг ўзиёқ Жепаров, Капрадзе, Гейнрих, Бақоев сингари терма жамоа билан хайрлашиш арафасида турган футболчилар учун терма жамоадаги фаолият охирида зўр хайрлашув бўлмасмиди? Ахир футболчи учун Аргентинадек жамоага қарши тўп суришдан ортиқ бахт бормикин? Буларни ўйлар эканман, биз қолиб Эроннинг Аргентина билан ўйнаши жуда алам қилиб кетяпти. Ёки бўлмаса Корея ўрнида бўлиб қолганимизда Россия бизни ўрганаётган, рус футбол сайтлари тинмай биз ҳақимизда ёзаётган бўлмасмиди? Қандай ажойиб бўларди-я!

Нима ҳам дердик, ҳозирча буларнинг ҳеч бири амалга ошмай туради. Чунки биз муносиб бўла туриб жаҳон чемпионатига чиқа олмадик. Энди бундай имконият яна бўладими-йўқми, ҳеч ким аниқ айта олмайди. Куни кеча интернетда терма жамоамиз олдига ЖЧ-2018га чиқиш вазифаси қўйилгани ҳақида ўқидим. Аслида бизнинг олдимизга 2014, 2010, 2006, 2002 йилги жаҳон чемпионатларига ҳам бориш вазифаси қўйилганди. Мана энди вазифа ўзгармади ва терма жамоамизнинг ЖЧ-2018га чиқиш учун ҳаракат қилиши айтилди. Албатта, бундай мақсадлар ундан кейинги жаҳон чемпионатларидан олдин ҳам янграйди, фақат қачон биз ҳам жаҳон чемпионатига чиқдик деб айтишимиз номаълумлигича қоляпти.

Орзуга айб йўқ дейишади. Шундай экан, биз учун орзу қилиш, гўёки ширин туш кўришдек гапга ўхшаб қолди. Биз – миллионлаб ўзбек футболи мухлислари ҳадеб орзу қилмасдан, бир кун келиб ҳаммаси амалга ошишини, терма жамоамизни жаҳон чемпионатида кўришни хоҳлаймиз. Энди ҳамма гап футболимиз мутасаддилари, мураббийлар ва футболчиларда қолган. Бизнинг қўлимиздан эса қўллаб-қувватлашдан бошқа нарса келмайди. Бундан кейин то жаҳон чемпионати бошлангунча Мессининг беўхшов зарбалари-ю, Нестеровнинг моҳирона қайтаришлари ҳар куни тушимизга кириб чиқса ажаб эмас.

Хайрулла Холиқов.   
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  568
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  191
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  202
Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел...  193
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: