UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  8 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0

Мексика - Камерун. Жамоаларнинг ЖЧдаги илк тўқнашуви. Превью Янгиликлар

Мексика - Камерун. Жамоаларнинг ЖЧдаги илк тўқнашуви. Превью

Бугун ЖЧ-2014 доирасидаги “A” гуруҳининг иккинчи учрашуви ўтказилади.
Унда нимчорак финалга чиқиш учун имконияти бироз пастроқ баҳоланаётган Мексика ва Камерун терма жамоалари “Arena Dunas”да ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Бу икки жамоа Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор ўзаро тўқнаш келишади. 1993 йил бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Мексика Камерунни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

“А” гуруҳида Бразилия ва Хорватия терма жамоалари фаворит ҳисобланмоқда. Аммо буни ҳали амалда исботлаш керак. Бугунги ўйинда Мексика ва Камеруннинг имкониятлари деярли тенг баҳоланмоқда.



"Ацтеклар" устози Мигель Эррера қисқа фурсат ичида терма жамоа ўйинида тактик ўзгаришларни амалга оширди. Мексика 5-3-2 схемасида ўйнашга ўтди. 35 яшар тажрибали Рафаэль Маркес бошчилигидаги ҳимоя қўрғонини бузиб ўтиш африкаликларга бугун қийинчилик туғдириши аниқ.

Ўз ўрнида Камерун ҳимоячиларига ҳужум чизиғида Лондон олимпиадаси чемпионлари - Перальта ва Жовани дос Сантос, шунингдек, ўтган мавсум “Манчестер Юнайтед” захира ўриндиғида кўп вақтини ўтказган Хавьер Эрнандесни ушлаб қолиш осон кечмаслиги аниқ. Чичарито айнан шу мундиалда МЮнинг асосий таркибига муносиб эканлигини исботлашга ҳаракат қилади.

Мексика терма жамоасида йўқотишлар ҳам йўқ эмас. Жароҳати сабаб Хуан Карлос Медина ва Луис Монтес Бразилияга келишмаган. Уларнинг ўрнига Эррера “Байер” клубли ярим ҳимоячиси Андрес Гуардадо, “Порту” аъзоси  Эктор Эррера ҳамда катта тажрибага эга бўлмаган Хосе Хуан Васкес триосини жалб қилди. Бу футболчилар ўтган ҳафта Португалия терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувида майдонга туширилди ва синаб кўрилди.



Хабарингиз бор, бу ўйинда Португалия Алвешнинг 90-дақиқада киритган голи эвазига ғалаба (1:0) қозонган эди.
Германиялик мутахассис Фолькер Финке Камерун терма жамоасини 2013 йилнинг май ойида қабул қилиб олганди. У терма жамоани 4-3-3 схемаси асосида ўйнатмоқда. Яъни ҳужумкор тактика танланган. Жамоанинг ярим ҳимоя марказида бироз муаммолар бор. Яқинда Камерун Бразилияда чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланган Германия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекди.

Ҳужум марказида тажрибали Самуэль Это'О, қанотларда Эрик Чупо-Мотинг ва Бенжамин Муканжолар анча ҳавфли ҳисобланади.



Франциянинг “Марсель” клубидан Николя Н'Кулу ҳамда “Шальке”дан Жоэл Матиплар марказий ҳимоя қўрғонини ташкил этишади. Туркиянинг “Коньяспор” клуби дарвозасини ишончли тарзда қўриқлаб келаётган Чарльз Итанж ҳам бугунги ўйин олдидан яхши спорт формасида.
Хуллас, бугун “А” гуруҳининг иккинчи учрашувини ўтказиб юборманг. 

МЕКСИКА - КАМЕРУН
13 июнь. 21:00.
Натал. “Дас Дунас” стадиони.
Бош ҳакам:
Вилмар Ролдан (Колумбия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Умберто Клавихо, Эдуардо Диаз (иккиси Колумбия)
Тўртинчи ҳакам: Норберт Хауата (Таити)
Терма жамоаларнинг тахминий таркиблари
МЕКСИКА: Очоа, Агилар, Родригес, Маркес, Морено, Лаюн, Эррера, Васкес, Гуардадо, Дос Сантос, Перальта
КАМЕРУН: Итанж, Жеугун, Матип, Нкулу, Бедимо, Эно, Сонг, М`Биа, Муканжо, Это'О, Чупо-Мотинг


Камолиддин Алимов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика