UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Пирло: "ЮВентус" Чемпионлар лигасининг бошқа фаворитларидан кучлироқ бўлиши мумкин"  0 17:43"Челси" Мората учун 65 млн. евро тўлашга тайёр  10 17:18Омар Моманидан янги карикатура: Коутиньо  15 17:12Айуоби: "Арсенал"нинг барча футболчилари Венгер учун курашишмоқда"  11 16:41Апрелдаги "Реал" - "Барселона" учрашувини ким бошқаради?  16 16:40Olamsport: Нокаутчи боксчимиз сериясини давом эттирмоқда, 477 кг тошни кўтаришди ва бошқа хабарлар  1 16:29Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Канада U-23 термасига имкониятни бой берди  22 15:45Денис Суарес агенти: "Мижозим "Наполи"дан таклиф олгани йўқ"  1 15:20Бундеслиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  17 14:30“Андижон”: Бугундан яна навбатдаги ўйинга тайёргарлик бошланди  7 14:16Акинфеев Россия терма жамоаси умумий гуруҳига қайтди  16 14:05"Андижон": Қаҳрамон Маҳамаджоновни табриклаймиз!  7 13:50Де Брейне Россияга қарши ўйнамайди  6 13:31Гарет Саутгейт: «Руни ҳали терма жамоадан буткул кетгани йўқ»  14 13:21Мақсуд Ниёзимбетов вафот этди  8

09 фев 21:34
Янгиликлар

Мавсум бошланмагани доим баҳона бўлиб қолаверадими?

Тан оламан, Европа футболи бўйича мутахассис эмасман. У ёқдаги ўйинларни кўп ҳам кўравермайман.
Аммо 2005 йил ЦСКА (Москва) ҳамда 2008 йил “Зенит” (Санкт-Петербург) клубларининг УЕФА Кубоги мусобақасида ғолиб чиққани ҳамон ёдимда. Ўшанда Россия футболи ҳали куз-баҳор тизимига ўтмаган, чемпионат худди биздаги каби баҳор-куз тизимида олиб бориларди. Мавсум бошланмаганига қарамай, ўшанда рус клублари қишки ўйинларда ҳам рақибларини бирин-кетин мағлуб этишганди.

Биз эса ҳар доим шу аҳвол: қишки ўйинларда ҳеч ўзимизни кўрсата олмаймиз. Баҳона эса тайёр: мавсум ҳали бошлангани йўқ, ўйинчилар яхши спорт формасида эмас, ҳаво совуқ келди ва ҳоказо... Умуман олганда, буларнинг бари баҳонадек кўриняпти. Кеча бўлиб ўтган “Ал Жайиш” – “Насаф” баҳсини олайлик, учрашувни тўлиқ кузатиш имкониятига эга бўлмадим, аммо кейинроқ ўйиндаги голларни кўриб ҳайратдан ёқа ушладим. “Ал Жайиш”дан европача ҳужумлар ва европача голлар. Уларнинг кореялик легионери ўйин тақдирини гўёки бир ўзи ҳал қилиб қўйгандек. Ана, легионер дегани қанақа бўлиши керак!

Бугун бўлиб ўтган “Локомотив” – “Қувайт СК” баҳсида ҳам шу аҳвол. Рақиб таркибида ҳаракат қилган Жавод Некунам, Рикардо Коутиньо ва учта гол урган Иссам Жемаъа – ахир буларнинг ҳаммаси легионер-ку! Эътибор беринг, бизникилар Осиёда ким билан ўйнамасин, рақиб жамоалар сафидаги легионерлар ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишяпти. Бизга келаётган легионерлар эса гўёки маҳаллий футболчилар билан бир савияда. Бугун “Локо” таркибида тўп сурган Шевченко билан Кожокарь ўзининг ҳеч бир жиҳати билан ажралиб тургани йўқ.

Осиё клублари чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун Осиёнинг кўзга кўринган футболчиларини қўлга киритишади. Бизникилар эса нуқул Молдова, Украина, Сербия томонларга ошиқади. Тушунамиз, биз санаб ўтган давлатларда кучли футболчилар кўп, лекин бизга келаётганлари у ёққа “ўтмай” қолганидан мажбуран келишяпти. Аниқроғи, бизникилар нуқул шунақа легионерларга ёпишиб олишган.

Мағлубият билан мағлубиятнинг фарқи бор. Алам қилгани, Қувайт клуби бугун “Локо”ни қийинчиликсиз ютиб кетди. Жамоа худди ўртоқлик учрашувида тўп сургандек эркин, бемалол ҳаракат қилди. Гўёки “Локо” яна битта гол урса, уларга бунга жавобан яна гол урадигандек. Бразилияликлар айтишади-ку: “Рақиб бизга қўлдан келганча гол урсин, биз эса хоҳлаганча урамиз”.

Тўғри, бизда футбол мавсуми ҳали бошлангани йўқ, лекин бу каби баҳоналар эскирди. Яхшиси, футболчиларимизнинг салоҳияти бундан ортиқ эмас, мураббийнинг ақли бошқасига етмаяпти деган маъқул. Ўйинчиларни кескин айблаш фикридан йироқмиз, аслида ҳамма айб мураббийларда. Қўлга лицензияни олди, мураббий бўлди дегани эмас. Мураббийлик – машаққатли касб, буни ҳаммаям эплайвермайди. Мураббийнинг асл кучи мана шундай муҳим беллашувларда билинади.

“Локо” ва “Насаф”нинг бир зарбдаёқ ОЧЛдан чиқиб кетиши ўзбек футболининг бугунги савиясини кўрсатиб берди. Ҳар томонлама орқага кетаётганимизни тан олмасликдан бошқа илож йўқ. Ҳам мураббийлар, ҳам ўйинчиларнинг савияси борасида. Араблар мана бир неча йилдирки четдан кучли мураббийларни олиб келиб, футболнинг аниқ пойдеворини қўйиб олишди. Энди улар юқори марралар сари интилаверади. Бизда бўлса ҳали пойдевор ҳам қўйилгани йўқ. Чунки қайси клубга янги мураббий келмасин, пойдеворни бошқатдан ўз билганча қўйишга ҳаракат қиляпти.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1229
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  528
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  262
Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Сурияга қарши...  198
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: