UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  3 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  3 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  3 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  15 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  7 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3

Матбуот котиблари учун семинар бўлиб ўтди Янгиликлар

Матбуот котиблари учун семинар бўлиб ўтди

Бугун Тошкент шаҳридаги "Miran International" меҳмонхонасида Олий лига ва Биринчи лига матбуот котиблари учун семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда 20дан зиёд клуб матбуот ходимлари иштирок этди. Сардор Раҳматуллаев ва Фарҳод Магамедов семинарни очиб беришди.

"Айни вақтда клубларимизда лицензиялаш ишлари олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси футболимиз ривожи учун олиб борилаётган ишлардан ҳисобланди. Матбуот котиблари учун ташкиллаштирилган ушбу семинар ҳар бир клуб матбуот котиблари учун самарали бўлишига ишонаман", - дейди Сардор Раҳматуллав

Шундан сўнг ПФЛ бош директори Фарҳод Магамедов сўзга чиқди.

"Ҳаммангизни кириб келаётган янги футбол мавсуми билан табриклайман. Ушбу семинарда иштирок этаётган барча матбуот котиблари ўз клубларига ва футболимиз ривожига ҳисса қўшишини сўрардим. Жумладан бугунги матбуот анжуманида иштирок этаётган Четан Кулкари жанобларига ҳам миннатдорчилик билдираман", - дея айтиб ўтади Фарҳод Магамедов

Матбуот анжумани очилгандан сўнг ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Саржар Ризаев бугунги режа билан йиғилганларни таништириб ўтди.

Дастлаб ОФК Медиа департаменти бошлиғи Четан Кулкари томонидан назарий машғулот олиб борилди.
Ушбу қисмда матбуот котибларига ОАВ билан ишлаш, ўйин-олди, ўйин давомидаги ва ўйиндан кейинги фаолият ҳақида тушунчалар  слайдлар ёрдамида тушунтириб берилди. Бугунги семинар 10:00 дан 18:00 гача давом этади. Ҳар хил қисмлардан ташкил этилган матбуот котиблари учун семинарнинг тўлиқ қисми билан якунлангандан сўнг батафсил хабар бериб ўтамиз.

Ушбу ўқув семинарида қуйидаги клуб матбуот ҳодимлари иштирок этмоқда.

"Олмалиқ" - Бахтиёр Ширинов
"Динамо" - Усмон Ибодов
"Насаф" - Азиз Нуров
"Локомотив" - Маъмур Мамадалиев, Отабек Эшмаматов
"Пахтакор" -  Бекзод Назаров, Нодир Абдуқодиров
"Бунёдкор" -  Мирзаҳаким Тўхтамирзаев
"Навбаҳор" - Шавкат Содиқов
"Шўртан" - Толибжон Қосимов
"Гулистон" - Неъмат Аҳмедов
"Орол" - Рўзали Қурбонов
"Шердор" -  Ҳумоюн Давуров
"Металлург" - Комил Жумаев
"Оқ-тепа" - Фурқат Нишонов
"Сўғдиёна" - Умид Раимжонов
"НБУ-Осиё" - Фаҳриддин Муродов
"Қўқон-1912" - Ойбек Копадзе
"Нефтчи"  - - -
"Машъал"  - - -
"Бухоро"  - - -
"Андижон"  - - -
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика