UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  4 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   1 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11

"Машъал": Уч нафар тарбияланувчимиз Туркияда Янгиликлар

"Машъал": Уч нафар тарбияланувчимиз Туркияда

Шу кунларда 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.

Бу йиғинда терма жамоа устози Темур Олимхўжаев жами 22 нафар футболчини таклиф этган.
Эътиборлиси, шулар орасида уч нафар футболчи “Машъал” вакиллари ҳисобланишади. Булар – Алижонов Илҳом, Шарипов Раҳим ҳамда Муртазоев Абубакир. Августнинг бошларида “Пахтакор-79” хотира турнирида қатнашган “Машъал-98” иккинчи ўринни эгаллади. Жамоа сафида мана шу футболчилар ҳам ҳаракат қилишди ва натижада терма жамоа бош мураббийида илиқ таассурот қолдиришди. Туркиядаги машғулотлар 31 августга қадар давом этади.

Ушбу ёшдаги ўсмирларимиз шу йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этишади. Бунда Темур Олимхўжаев шогирдлари Фаластин, Яман ва Мальдив ороллари ўсмирларига қарши тўп суришади. Бизга маълум бўлишича, саралаш учрашувларида “Машъал”дан яна бир футболчининг иштирок этиши кутилмоқда. Бу – иқтидорли ҳужумчи Адҳам Абдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика