UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

"Машъал" ПФКнинг тақдирлаш маросими 25 декабрда ўтказилади Янгиликлар

"Машъал" ПФКнинг тақдирлаш маросими 25 декабрда ўтказилади

Муборакнинг "Машъал" футбол клуби бир йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтганидан хабарингиз бор.
Шу муносабат билан 25 декабрь куни "Машъал" спорт мажмуасининг тантаналар залида клуб футболчилари ва мураббийларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

Тадбирда "Машъал" ПФК бош ҳомийси Муборак газни қайта ишлаш заводи раҳбарлари, ЎФФ ва ПФЛ расмий вакиллари, Қашқадарё футбол федрацияси раҳбарлари, футбол клубининг барча расмий ходимлари, футболчилар шунингдек клуб мухлислари иштирок этадилар.

Тантанали тадбирда "Машъал" футбол жамоаси ўйинчилари ва мураббийларга олий лигага қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганлари муносабати билан махсус медаллар ва совғалар топширилиши кўзда тутилган.

Шунингдек тадбирнинг бадиий қисмида қушни Бухоро шаҳридан таклиф этилган "Диёр" гуруҳи санъаткорлари тантанали йиғилиш иштирокчиларининг хизматида бўлишади.

"Машъал" ПФК ушбу тантанали тадбирга  ўзининг барча  мухлисларини таклиф этади. Клуб раҳбарлари ўз хурсандчиликларини мухлислар билан баҳам кўриш ниятидалар. Тадбир 25 декабрь чоршанба куни соат 15:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика