UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47"Реал"дан супер камбэк. "Вильярреал" - "Реал" 2:3 (видео)1 11:31Зоран Мамич: “Бунёдкор”ни ҳурмат қиламиз”0 11:28"Пахтакор" - "Қизилқум" ўйинида автомобиль ютиб олинг!7 11:17Ҳакам "Саутгемптон"нинг тоза голини ҳисобга олмади. МЮ - "Саутгемптон" 3:2 (видео)2 10:52Месси сўнгги дақиқаларда "Барселона"ни қутқарди. "Атлетико" - "Барселона" 1:2 (видео)2 10:47Пиоли: "Ҳакамлик - бу журналистларнинг иши, мен ўйинни таҳлил қиламан"0 10:15"Спорт ТВ" бугун қайси ўйинларни олиб беради?13 10:00"Ал Аҳли" Ўзбекистон клублари билан қандай ўйнаган?21 09:49"Қўқон-1912"нинг ПФЛга топширган рўйхати12 09:40«Рома» «Интер»ни мағлуб этиб 22 йиллик натижани такрорлади5 09:20ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон" 3:25 09:00Луис Суарес: «Атлетико» устидан ғалаба чемпионлик пойгасида асқотади»4 08:53"Қўқон-1912": Холматов ва Мамажонов бошқа жамоада ўйнашади2 08:40Наингголан кетма-кет 4та ўйинда гол урди4 08:29«Реал» «Барселона»нинг натижасини такрорлади11

17 авг 12:06
Янгиликлар

"Машъал": “ОҚТЕПА” БИЛАН ЎЙИНДА КИМ ҚАНДАЙ ҲАРАКАТ ҚИЛДИ?

Хабарингиз бор, “Машъал” биринчи лиганинг бу турида мағлубиятга учради.

Жамоамиз сафарда “Оқтепа”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Қуйида мазкур учрашувда тўп сурган футболчиларнинг хатти-ҳаракатига тўхталиб ўтамиз.

Ўткир Юсупов, 90 дақиқа. Ўтказиб юборилган биринчи голда Ўткирни айблаш қийин, чунки гол пенальтидан урилди. Иккинчи голда эса унинг хатоси бордек. Ҳар ҳолда жарима тўпи тепилаётганда кўп нарса дарвозабонга боғлиқ. Умуман олганда, Юсупов ўйинни ўртача ўтказди.

Дилявер Ваниев, 90 дақиқа. “Машъал” сардори бу ўйинда шиддат кўрсатгани билан жамоаси ўйинини бошқара олмади. Иккинчи голда айнан у дарвозабон билан биргаликда ҳимоячиларни бошқариши керак эди.

Виктор Клишин, 62 дақиқа. Ҳаракатлари билан ажралиб туришга интилди. Клишин – яхши ҳужумчи ва ўйинни ўқий олади. “Оқтепа” билан ўйинда ҳам гол уришга ҳаракат қилди, бироқ омади келмади. Ўртача савияда тўп сурди.

Баҳодир Муртазоев, 28 дақиқа. Захирадан тушиб 28 дақиқа ўйнади. Рақиб футболчилари унга деярли имкон беришмади. Ҳаммаси Баҳодирнинг ўз қўлида, ҳаракат қилса, бемалол “Машъал”нинг Дель Пьероси бўла олади.

Шаҳзод Шайманов, 62 дақиқа. Шайманов негадир майдон марказида рақибга босим ўтказа олмади. У гўёки ўзи учун тўп сураётгандек. Шайманов имкон бўлди дегунча узоқ масофалардан зарба бериб туриши керак. Фақат зарбасидан сўнг тўп ўйинчиларга тегиб қайтмаслик шарти билан.

Дурбек Камолов, 28 дақиқа. “Аланга”дан қайтган ушбу футболчимиз секин-аста жамоа ўйинига киришиб кетса ажаб эмас. Аммо “Оқтепа”га қарши баҳсда ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Балки бунга жамоага яқинда қайтгани сабаб бўлиши мумкин.

Ойбек Полвонов, 90 дақиқа. Бу футболчи ҳам биринчи босқични “Аланга”да ўтказди. Ойбек “Пахтакор-2” билан қандай ўйнаган бўлса, “Оқтепа” билан ҳам шундай ўйин кўрсатди. Ҳаракатлари бир қарасанг чакки эмас, лекин кўп ҳолларда тўпни йўқотиши ёки бўлмаса нокерак жойда рақибига олдириб қўйиши ортиқча.

Элдор Шомуродов, 70 дақиқа. Ҳар тугул гол уришга эришди. Элдор 70 дақиқа тўп сурган бўлса, шу вақт ичида рақиб ҳимоясини саросимига солиб тура олди. Бу эса ҳужумчи учун энг муҳими.

Зоҳир Қўзибоев, 20 дақиқа. Қўзибоев майдонда 20 дақиқани ўтказди. Асосан ҳаводаги курашларда иштирок этди. Уни туширишдан мақсад гол уриб жамоага ғалаба келтириш эди. Лекин бу ишни уддалай олмади.

Жамшид Ҳасанов, 70 дақиқа. Жамшид биринчи таймда сал фаолроқ ҳаракат қилди, лекин иккинчи бўлимда унинг ҳам ўйини қовушмади. Анироқи рақиб футболчилари уни буткул “ёпиб” қўйишди. Натижада ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмади.

Ихтиёр Тошпўлатов, 10 дақиқа. Ихтиёрга ҳам нимадир етишмаётгандек. У захирадан майдонга тушиб кўп ўйнамади. Қолаверса, охирги зарбани беришда аниқлик етишмади.

Холмурод Холмуродов, 88 дақиқа. Холмурод ўйин давомида бир хил ҳаракат қилди. Афсуски, унинг ҳам ўйинида “портлаш” кузатилмади. Аслида-ку, қанот ярим ҳимоячилари тез-тез “портлаб” туришлари керак. 88-дақиқада кизил карточка олгани эса ҳам ўзига, ҳам жамоага жабр бўлди.

Аббос Шодмонов, 90 дақиқа. Шодмонов ҳам ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олмади. Ҳаракатларида ранг-баранглик кузатилмади. Иккинчи таймда деярли кўринмай қолди.

Шерзод Файзиев, 90 дақиқа. “Машъал” дарвозасига пенальти белгиланишига сабабчи бўлди. Лекин гап бунда эмас. Аслида у ўйинни бошқаларга нисбатан бирмунча яхши ўтказди.

Саламат Қуттибоев, 90 дақиқа. Саламатнинг негадир ўйини қовушмади. Мураббийлар уни гоҳ ҳимоя марказига, гоҳ қанотга қўйишмоқда. Бизнингча, Қуттибоев қанотда анча фаол ҳаракат қилади. Чунки бунда ҳужумга қўшилиш имконияти кўпроқ юзага келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 146
Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди. «Ростов» МЮ ва бошқа жуфтликлар
Бугун УЕФА штаб квартирасида Европа лигаси мусобақасининг 1/8... 59
"Пахтакор"дан 2017 йилги мавсум учун ажойиб совғалар
"Пахтакор" футбол клуби 2017 йилги мавсумда уй ўйинлари... 44
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 64
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: