Latest news

21:21"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Реал"ни буюк жамоа деб ҳисоблайди0 21:20Бартра: «„Реал“ - великая команда»0 21:08Темурхўжа Абдухолиқов ва унгача бўлган “Локомотив” тўпурарлари ҳақида4 20:52Асмир Бегович жамоасини ўзгартириши мумкин0 20:52МЮ не взял Депая на матч с «Зарей»0 20:35Киевнинг «Динамо»си Кононов билан келиша олмади0 20:35Киевское «Динамо» не смогло договориться с Кононовым0 20:16Доннарумма "Милан"дан кетадими?6 20:10Джанлуиджи Доннарумма может покинуть "Милан"0 20:00ЕЧЛ. Мадридда пешқадам номига аниқлик киритилади, Францияда эса "Лион" - "Севилья" қарама-қаршилиги ёхуд "ДИЗАЙН" чиптаси сизни кутмоқда...174 19:47Недведга 12 декабргача "Ювентус"нинг ҳар қандай тадбирларига бориш таъқиқланди4 19:47Недведу запрещено посещать любые мероприятия «Ювентуса» до 12 декабря0 19:22МЮ Депайни Украинага олиб кетмади9 19:22МЮ не взял Депая на матч с «Зарей»0 19:00“Милан” қай тариқа даромад қилади?5

05 feb 14:29
News

"Машъал" клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида

Бугун сизлар билан «Машъал» жамоаси сайти ҳақидаги фикр мулоҳазаларим билан ўртоқлашаман.

Бир нарсани қайд этиб ўтишим лозим, жамоа 2012 йил якунларига кўра биринчи лигага равона бўлганига қарамай, унинг сайтида биронта ўзгаришни кўрмадик. «Андижон» клубига солиштирганда клуб матбуоти биринчи лигани ҳам маромида ёритиб борди. Ўйинлардан фотосуратлар ва хабарлар ҳудди олий лиганикидек бериб борилаверди. Бу йўлда Хайрулла Холиқовни бироз мақтаб қўямиз. Экипировка масаласи «Машъал»да ҳам муаммо. Жамоа асосий ва ёшлар таркиби, қолаверса академия аъзоларини уст бош кийинтиради-ю, оддий матбуот котибига келганида… Ҳа, майли. Ажаб эмас мана шу блог постларимдан кейин олий лига жамоалари матбуот котибларини кийинтириб қўйишса. Фурсатдан фойдаланиб stadion.uz' ва championat.asia' сайтларига миннаддорчилик билдираман. Улар ҳар бир постимни ўз сайтларига жойлаштиришяпти.

«Машъал» сайти жуда ҳам содда. Бироз эскирган десак ҳам бўлаверади. Адашмасам сайт 4 йил аввал шу кўринишдаги фаолиятини бошлаган. Бугунги кун веб бозоридан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, клублар битта дизайндан узоғи билан 3 йил давомида фойдаланадилар. Бу аввало раҳбарият томонидан қабул қилинадиган қарор. Мазкур сайт Баҳром Давлатов пайтида яратилган. Аслини олганда Давлатов пайтида «Машъал» ўзининг олтин даврини ўтказган. Клубнинг янги менежери Илҳом Қурбонов ҳам бироз замонга монанд иш қилиши керак деб ўйлаймиз. Чунки «Машъал»ни ўсмирлар терма жамоасида тутган ўрни катта. Табиийки бундай пайтда «Машъал» футболчилари билан қизиқаётган хорижлик мутахассис аввало клубнинг сайтига киради. Бу борада «Пахтакор» ва «Машъал» жамоалари жиддий бош қотиришлари лозим. Чунки хорижлик скаутлар асосан мана шу икки клуб сайтига ташриф буюришларини башорат қилишимиз мумкин.

fcmashal.uz 8та менюдан иборат:

БОШ САХИФА

ЯНГИЛИКЛАР

ЖАМОА

ЧЕМПИОНАТ

ФУТБОЛ МАКТАБИ

ГАЛЕРЕЯ

АЛОҚА

АРХИВ

“Машъал” сайтидаги барча менюлар тўлик қўринишда. Содда бўлсада,  тўлиқ. Бу яхши. Агар клуб шу кунларда ўз сайтини янада такомиллаштириш истагини билдирса нур устига, аъло нур бўлар эди.

Бизни қувонтирган нарса шу бўлдики, “Бухоро”га оид таҳлилимиздан кейин жамоа мутасаддилари сайт яратиш борасида илк қадамларини ташлаб юбордилар. Бунинг учун уларга бухоролик мухлислар номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Маслаҳат: Сайтни мобил кўринишдаги саҳифасини яратиш. Шу билан бирга сайтни тўлиқ янгилаш. 

Сайт: fcmashal.uz

Матбуот котиблари: Хайрулла Холиқов

Баҳо: Дизайнга 10дан 5. Ишлаш жараёнига 7.



 


Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook