UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  0 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  3 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  1 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  3 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  15 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  33 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  19 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0

"Машъал: Иккинчи лигадаги икки жамоамиз ғолиб бўлди Янгиликлар

"Машъал: Иккинчи лигадаги икки жамоамиз ғолиб бўлди

Қашқадарё вилояти иккинчи лига баҳсларига старт берилди.
Дастлабки тур доирасида Китобнинг “Нефтчи” жамоаси Муборакнинг “Машъал-98” жамоасини ўз майдонида қабул қилди. Ўйин мезбонларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Амир Темуров ўткир бурчакдан тўп киритиб, китобликларни олдинга олиб чиқди.

Голдан сўнг муборакликлар ўзига келишди ва ўйин тизгинини ўзлари томонга оғдира олишди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Темур Маматов ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар шу ҳисоб билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимда “Машъал-98” футболчиси Бакир Муртозаев ўзини ҳар томонлама кўрсатди. Учрашувнинг 60-дақиқасида ўзининг мавсумдаги дастлабки голини киритган ҳужумчи кейинги вазиятда рақиб жарима майдони ичида симуляция ишлатди. Учрашувни бошқариб бораётган Республика тоифасидаги ҳакам Суҳроб Сатторов ҳеч иккиланмай Муртозаевга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ва майдондан четлатди. Рақиб сон жиҳатдан кам бўлишига қарамай “Нефтчи” ўйинида жонланиш кузатилмади ва учрашув 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

“Нефтчи”- “Машъал-98” 1:2
Голлар:
Темур Маматов, Бакир Муртозаев


Иккинчи лигада иштирок этаётган яна бир жамоамиз "Машъал ФА" ёшлари эса биринчи турни ўз майдонида ўтказди. Косоннинг "Пўлати-Бунёдкор" жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Голларни Темур Юмангулов ва Шаҳбоз Ботировлар киритди.

"Машъал ФА" - "Пўлати-Бунёдкор"  2:0
Голлар:
Темур Юмангулов, Шаҳбоз Ботиров

Эртага айнан мана шу "Машъал ФА" жамоамиз иккинчи турни Қаршида "Бинокор" жамоасига қарши ўтказади. "Машъал-98" жамоамиз эса навбатдаги икки турни Навоийдаги Республика биринчилиги боис ўтказиб юборади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика