02 jul 18:28
News

Марио Гетце: "Дортмундни тарк этиш менга осон бўлмади"

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марио Гетце "Бавария"да ўзининг биринчи матбуот-анжуманини ўтказди.

Эслатиб ўтамиз футболчининг "Бавария"ша ўтиши аввалги мавсум якунида маълум бўлганди. Мюнхенликлар  21 ёшли футболчи учун "Боруссия"га 37 миллион евро тўлашларига тўғри келганди.

"Дортмундни тарк этиш мен учун осон бўлгани йўқ. Кўпчилик бу қароримни тушунмади ҳам. Яхшиямки, бу гап сўзларнинг барчаси ортда қолди. Мен "Бавария"га ўсиш учун ўтдим. Гвардиола билан биринчи суҳбатимиз чиндан ҳам ўзига хос бўлди. Биз менинг саломатлигим ва жисмоний ҳолатим ҳақида гаплашдик. Мен испаниялик мутахассис машғулотларни қандай ўтказишини кўрдим. Унинг техникага кўп эътибор қаратиши мени қувонтирди", - дея футболчи сўзларидан Goal.com иқтибос келтиради.  

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook