05 jul 12:47
News

Марио Балотелли: “Тевес менга қулоқ солмади ва “Ювентус"га ўтди”

“Милан” клуби ҳужумчиси Марио Балотеллининг таъкидлашича, у Тевесга “россонери”лар таркибига келиб қўшилишини маслаҳат берган.

"Милан" ҳужумчиси Марио Балотелли "россонерилар"га Тевесни сотиб олишни маслаҳат берганини айтиб ўтди.

"Умид қиламанки, "Милан" шу ёзда бироз кучаяди. Мен кимни сотиб олган бўлардим? Ибрагимовични.

Қайси ампулуа менга кўпроқ ёқишини сўраяпсизми? Мен ҳар доим, ҳар қайси позицияга мослашиб кетганман. Лекин ҳаммасидан ҳам кўра кўпроқ менга марказий ҳужумчи вазифасини бажариш ёқади.

Эль-Шаарави? Ундан Галлиани билан учрашуви қандай ўтганини сўрадим. У ҳаммаси яхши кечгани ваа у қолишга қарор қилганини айтиди. Мен, "Тўғри қилибсан", дедим.

"Ювентус"? Мен бу клубдан умуман қўрқмайман. Ҳурмат қиламан. Лекин қўрқмайман. Тевес менинг дўстим. Мен унга "Милан"га ўтишини маслаҳат бергандим.  Лекин у менга қулоқ солмади ва "Ювентус"га ўтиб кетди, дейди Балотелли.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook