01 oct 11:05
News

Марек Хамшик: “Мен учун ҳар қандай дуэль муҳим”

Чемпионлар лигаси 2-тур гуруҳ бочқичи “Арсенал”га қарши ўйин арафасида “Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Марек Хамшик, бу ўйиндаги ғалаба “Наполи”нинг гуруҳ босқичидан чиқишидаги имкониятларини оширишини айтиб ўтди.

- Мен учун ҳар қанақа дуэль ҳам муҳим. “Арсенал” тўпни ўзига яхши бўй сундира оладиган ажойиб жамоа. Мен рақибдан у ёки бу томондан устунмиз деб олдиндан айта олмайман. Барчасини ўйин пайтида кўрамиз. “Наполи” ўтган мавсумга қараганда сезиларли даражада ўзгарган. Лондонда қозонилган ғалаба бизга гуруҳ босқичидан чиқишга катта ёрдам беради, - футболчининг сўзларини келтиради Tmw.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook