UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  6 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  30 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Марат Мифтахуддинов: “Бош мураббийнинг йўқлиги йигитларга таъсир ўтказиши керак эмас” Янгиликлар

Марат Мифтахуддинов: “Бош мураббийнинг йўқлиги йигитларга таъсир ўтказиши керак эмас”

Хабарингиз бўлса керак, кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич, 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда муддатидан олдин олий лига йўлланмасини қўлга киритган “Машъал” кутилмаганда, “НБУ-Осиё”га имкониятни бой берди. Тошкентда ўтган ўйинда, “газчилар”ни майдонга ёрдамчи мураббий Марат Мифтахуддинов олиб тушди. Боиси “Машъал”нинг россиялик мураббийи Александр Хомяков бундан бир неча кун илгари юртига бориб келиш учун жўнаб кетганди.

Бу ҳам қайсидир маънода, “Машъал” футболчиларига таъсир ўтказган кўринади. Учрашувдан сўнг, Мифтахуддинов билан суҳбатлашдик.

- Марат Валентинович, “Машъал” олий лига йўлланамасини муддатидан олдин қўлга киритган бўлсада, 13-турга келиб, кутилмаганда, “НБУ-Осиё”га имкониятни бой берди. Бу мағлубият кўпчилик учун шубҳали кўринди. Омадсизликни қандай изоҳлайсиз?
- Футбол шундай ўйинки, унда ғалаба ва мағлубият доимо ёнма-ён юради. “НБУ-Осиё”нинг ҳам ўйинга жиддий тайёргарлик кўрганлиги билиниб турди. Рақиб охирги учрашувга тушгандек, туюлди. Биз ҳам ҳар галгидек, бу баҳсга жиддий қараб, пухта тайёргарлик кўргандик. Аммо якунда мағлубиятга учрадик. Тўғри, бу кўпчилик учун кутилмаган натижа бўлди. Футбол шундай кутилмаган сюрпризлари билан қизиқ.

- Ўйин ҳақида нима дейсиз?
- Учрашувдаги устунлик тўлиқ жамоамиз томонида бўлди. Гол уриш учун бир қатор имкониятлар юзага келтирилди. Аммо улардан унумли фойдаланишга келганида, йигитларга совуққонлик етишмади. Икки бор дарвоза устуни мезбонларни муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шунингдек, жарима тўпларидан ҳам оқилона фойдалана олмадик.

“НБУ-Осиё” ҳам яхши жамоа. Лекин уларнинг ҳимоячилари тўпни олиши биланлқ, кўпинча олдинга тепиб юборишди. Олдиндаги ўйинчилари хавфли вазият яратишга ҳаракат қилишади, ўхшаса, ўхшаб қолади, аксинча бўлса, ўйинни яна шундай давом эттиришди. Мағлубиятнинг яна бир сабаби деб майдоннинг холатини айтган бўлар эдим. Муборак ва Андижонда қандай сифатли майдонлар борлигини ўзингиз яхши биласиз. “НБУ-Осиё” майдони эса мазмунли ва комбинацион ўйнаш имконини бермайди. Мезбонлар бу майдонда ўйнайвериб, мослашиб қолган экан.   

- Ушбу ўйиндан бир неча кун олдин, бош мураббий Хомяков юртига, яъни Россияга бориб келиш учун уйига кетганидан хабаримиз бор. Айтингчи, унинг йўқлиги учрашувда қанчалик билинди?
- Тўғри, бош мураббийимиз уйига кетган. Лекин биласизми, унинг йўқлиги футболчиларга катта таъсир ўтказиши керак эмас. Сабаби йигитларнинг барчаси профессионалдир. Улар майдонга чиқиб, нима қилиш кераклигини жуда яхши билади. Шунингдек футболчилар ғалаба орқали яхшигина мукофот пули ҳам олишади.

- Ўйиндан олдин, йигитларнинг руҳий тайёргарлиги қандай эди?
- Ҳаммаси яхши эди. Одатдагидек, ҳозирлик кўрилганди. Футболчиларга тушунтирдик, гарчи вазифани бажарган бўлсакда, мақсадимиз биринчи ўринни эгаллаш эканлигини. Аммо майдонга чиқиб келгач, уларнинг мияларида, рақибни осонликча ютамиз деган фикр бўлган чоғи. Ҳудди “Оқ-тепа” билан ўйиндаги холат бўлди дейиш мумкин. Ўшанда футболчиларимиз ўз кучларига ортиқча ишониб юборишганди. Бу гал ҳам шундай бўлди.

- Жамоа олий лига йўлланмасини қўлга киритганидан кейин ҳам, ғалаба учун мукофот пуллари берилмоқдами?
- Ҳа, албатта. Вазифа бажарилганидан кейин ҳам ҳар бир ғалаба учун йигитларга мукофот пуллари берилади. Жумладан “НБУ-Осиё” билан ўйиндаги муваффақият учун ҳам мукофот бор эди.

- Олдинда яна учта тур қолди. Эътиборлиси уларнинг барчасида, “Машъал”га Тошкент жамоалари рақиблик қилади...
- Ҳа, энг яқин ўйинимиз бу “Истиқлол”га қарши баҳсдир. Бу жамоа ҳам учрашувга пухта ҳозирлик кўриши аниқ. Ундан кейин эса ўз майдонимизда “Оқ-тепа” ва “Пахтакор-2”ни қабул қиламиз. Нима бўлган тақдирда ҳам бу йилги чемпионатни биринчи ўринда якунламоқчимиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика