UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  0 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  5 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  12 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  22 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  16 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   4 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6

Марат Бикмаев: "ЖЧда Бразилия чемпион, Россия кашфиёт бўлса керак" Янгиликлар

Марат Бикмаев: "ЖЧда Бразилия чемпион, Россия кашфиёт бўлса керак"

Оғир жароҳати туфайли ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолган Марат Бикмаев билан боғланиб, аввало соғлиги ҳақида сўрадик ва ЖЧ олдидан фикрлари билан қизиқдик.
- Бундан икки ҳафта муқаддам, Германияга бориб оёғимдаги асосий операцияни қилдириб келдим. У ерда 10 кундан ортиқ вақт мобайнида бўлдим. Худога шукур, қийинчиликлар ортда қолди ва ҳозирда барчаси яхши бўлиб бормоқда - дея гап бошлади Бикмаев.

- Тренажёр залида индивудиал машкларни бошлаб юборганман. Бугундан эса майдонга чиқиб, якка тартибда югуришни бошлайман. Насиб қилса 1-2 ойдан кейин умумий гуруҳ билан машғулот ўтказаман - деб қўшимча қилади Тошкентнинг Локомотив клуби аъзоси.

- Албатта миллионлаб мухлислар каби мен ҳам жаҳон чемпионати ўйинлари бошланишини орзиқиб кутяпман. Унда қайси терма жамоага мухлислиқ қиламан? Биласизми мен учта терма жамоага ишқибозлик қилиб келаман. Булар - Бразилия, Аргентина ҳамда Германиядир. Шу уччаласидан бири ЖЧ-2014 ғолиб бўлади деган умиддаман. Бу борада Бразилиянинг имкониятини юқори баҳолайман. Мезбонлар ушбу йирик мусобақада ғолиб чиқиши шарт. Кўпчилик улардан чемпионликни кутмоқда.

- Футболчилардан Арен Роббен, Луиз Суарес ва бразилиялик бир қатор ўйинчиларга мухлислик қиламан.

- Менимча мусобақа кашфиёти Россия терма жамоаси бўлиши мумкин. Бундан бошқа вариантларни кўрмаяпман, ҳозирча - дея сўзини якунлайди Марат Бикмаев.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика