18 dec 14:08
News

Марат Бикмаев "Актобе"дан кетди

Марат Бикмаев "Актобе" клубидан кетганини айтиб ўтди.
"Мухлисларимизга барчаси учун раҳмат, уларсиз биз чемпион бўла олмасдик, менга ишонган мухлисларга алоҳида раҳмат. Яқинда оёғим операция қилинганди, олдинда яна бир операция кутиб турибди. Ҳозирча тикланиш жараёнини ўтказмоқдаман. ФК "Актобе" футболчиси ҳисобланмайман, аммо жароҳатимни буткул даволаб бўлгач балки сизлар билан яна учрашармиз!!! Барча мухлисларга ва 13 секторга раҳмат!!! Барчангизни севман!!! "Актобе" чемпион!!!", - деб ёзади Бикмаев клубнинг мухлислар сайтига.

Клубдагилар ҳам Бикмаев кетганини тасдиқлашди. Ҳамюртимиз "Актобе"га 2012 йилда келганди. Бу вақт ичида у клуб сафида 21та ўйин ўтказди. 2013 йилги Қозоғистон чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Актобе" - "Тобол" учрашувининг 13-дақиқасида Марат Бикмаев оғир жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Шундан буён у қайтиб майдонга тушгани йўқ. Олдинроқ Бикмаев "Пахтакор", "Крилья Советов", "Рубин" ва "Алания" каби клубларда ўйнаган.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 156
Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
Ўзбекистон терма жамоасининг Дания U23 га қарши асосий таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий "твиттери" бугун Дания ... 82
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook