23 sep 21:02
News

Манджукич: "Гвардиола менга ишонаётганидан хурсандман"

"Бавария" ҳужумчиси Марио Манджукич клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бизга ғаройиб тактик тизимлар таклиф қилади. У футболчилар билан ҳазиллашади. Мураббий менга ишонаётганидан хурсандман. Унинг ишончини оқлаш учун бор кучимни ишга соламан. Тиғиз график менга муаммо туғдирмайди, сабаби жисмонан яхши тайёрланганман".

"Ўйлашимча, Гвардиола биз кўрсатаётган ўйин ёқади. Шундай ўйнашда давом этсак эртами, кечми биз яна пешқадам бўлиб оламиз".
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook