UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  40 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   1 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  5 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"Манчестер Юнайтед" учун бешта футболчи Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" учун бешта футболчи

Россиянинг "СЭ" нашри барча мусобақаларда қийналаётган "Манчестер Юнайтед"га январь ойидаги трансфер бозорида харид қилиш учун бешта футболчини таклиф қилмоқда.
Андер ЭРРЕРА (24 йил, ярим ҳимоячилар, "Атлетик")
Тахминий трансфер нархи  – 30 миллион фунт


Қобилиятли баскни "МЮ" август ойидаёқ сотиб олмоқчи бўлганди, аммо барчаси ҳал бўлган бир вақтда трансфер ойнасининг сўнгги кунида барчаси барбод бўлганди. Эррера 2012 йил март ойида "Атлетик" сафида "Юнайтед"ни Европа лигасидан чиқариб юборганда назарга тушганди.

Дэвид Мойес жамоасига айни пайтда яхши ярим ҳимоячи жуда зарур. Майкл Кэррик 32 ёшга тўлди, яқиндагина жароҳатини тузатган футболчи барчасини бир ўзи қила олмайди. Том Клеверли ўз имкониятларидан паст даражада ўйнамоқда. Фил Жонс ҳимояда кўпроқ керак. Андерсоннинг клубда эканини кўпчилик ёдидан чиқариб ҳам юборди. Оғир касалликдан тузалган Даррен Флетчердан мўжиза кутиш ғалати. Шу боис "МЮ" босслари ёзни кутиб ўтирмай Эррерани ҳозирни ўзида сотиб олишса яхши бўлармиди?

Янн М’ВИЛА (23 ёш, ярим ҳимоячи, "Рубин")
Тахминий трансфер нархи – 10 миллион фунт


Агар Эррерани сотиб олишни имкони бўлмаса барчага таниш франциялик футболчи "Юнайтед"га ас қотиши мумкин. Ҳа, М’Вила фамилияси "Ливерпуль" билан боғланаётганди, у ҳатто декабрь ойи бошида "Эвертон"га қарши дербига ҳам келганди, аммо нима учун уриниб кўрмаслик керак?

Тўғри бу футболчи у қадар машхур эмас, бу йил уни жароҳатлар ҳам қийнаб қўймоқда. Аммо М’Виланинг қобилиятли эканига шубҳа йўқ. У ўзининг имкониятлари билан жаҳоннинг энг кучли таянч ярим ҳимоячиларидан бирига айлана олади. Франциялик футболчи қийин дамларни бошдан кечираётган "Рубин"да қолишни истамаса керак.

Иван РАКИТИЧ (25 ёш, ярим ҳимоячи, "Севилья")
 Тахминий трансфер нархи – 12 миллион фунт


"МЮ"да муаммолар фақат марказда эмас ҳужумларни ташкил этишда ҳам бор. Ўз вақтида Алекс Фергюсон буни тушуниб "Интер"дан Уэсли Снайдерни сотиб олмоқчи бўлганди. Уэйн Руни бир вақтнинг ўзида ярим ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ўйнай олмайди. "Юнайтед"нинг сўнгги вақтлардаги барча ҳужумлари бир хил чиқмоқда: Антонио Валенсии қанотдан тўпни жарима майдонига узатади, у ерда эса кимдир тўп киритишга уринади.

Ракитич эса "Юнайтед"нинг ўйинига ўзгача руҳ ва ностандарт ҳаракатлар қўшиши мумкин. Хорватиялик футболчини "Севилья"да севишади, аммо унинг савияси Андалусия клубидан ўсиб кетиб бўлди.

Муҳаммад САЛОҲ (21 ёш, ҳужумчи, "Базель")
 Тахминий нарх – 15 миллион фунт


"МЮ" ҳужумни ҳам кучайтириб олса ёмон бўлмасди. Робин ван Перси даволанмоқда, ёзда клубдан кетиши ҳам мумкин. Руни, эса юқорида ёзилганидек барчасига улгура олмайди. Дэнни Уэлбек ва Хавьер Эрнандес билан мавсумни ўтказиб бўлмайди.

Шу боис нима учун Салоҳга эътибор қаратмаслик керак? Мисрлик футболчи ўтган мавсумда Европа Лигаси доирасидаги "Тоттенхэм" ва "Челси"га қарши ўйинларда ўзини ёрқин намойиш эта олганди, уни кўпчилик ўтган ёздаёқ Англияда кутганди. Аммо футболчи "Базел"да қолди ва бу сафар Чемпионлар лигасида ўзини кўрсата олди. Тезкор ва техникаси кучли, Салоҳ "МЮ"нинг ҳужумдаги ўйинига ўзгача яратувчанлик олиб келиши мумкин. Айниқса у британ клубларига қарши қандай ўйнашни билади.

Эсекиэль ГАРАЙ (27 ёш, ҳимоячи, "Бенфика")
 Тахминий трансфер нархи – 16,5 миллион фунт


Яхши марказий ҳимоячилар ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди айниқса ҳозирги "МЮ"га. Рио Фердинанднинг фаолияти якунланиб бормоқда, Неманья Видич ҳам қаримоқда, Жонни Эванс, Крис Смоллинг ва Жонс билан бирга узоққа бориб бўлмайди. Уларга кучли ва стабил бўлган шерик керак.

Худди Гарайга ўхшаган. Аргентиналик футболчи жисмоний томонлама кучли, ўйинни яхши уқий олади, биринчи пасни жуда яхши бера олади. Албатта баъзида у хатоларга йўл қўяди, аммо йиллар ўтгани сари бу ўз жойига тушиб кетиши керак.

Гарай ёздаёқ "МЮ"да пайдо бўлиши мумкин эди, аммо ўша вақтда шахсан Мойеснинг ўзи бу трансфердан воз кечганди. Бу қарор хато бўлганга ўхшайди. Бироқ хатони тўғрилаш учун январь ойида вақт бор.

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика