UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  0 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  4 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  8 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  4 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  7

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:3. Ўйин тугади Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:3. Ўйин тугади

АПЛ доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" баҳсини мана шу ерда кузатиб бориш мумкин.

                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ

90+3` Ўйин тугади! "Сити" "Олд Траффорд"да йирик ҳисобда ғалаба қозонди!

90` Ўйин тақдири ҳал бўлганига кўп бўлганди. Бу гол МЮ ишқибозларини стадионни эртароқ тарк этишига сабаб бўлди.

90` ГОООООООООООООЛ! Яя Туре! 0:3! Яя Туре ўзининг кучли зарбаси билан Де Хеа дарвозасига учинчи голни киритмоқда.

89` Матанинг жаримадан тепган зарбаси ҳам мезбонларга самара келтирмади.

86` Бугун "Сити" таркибида яхши ўйин кўрсатган футболчилар кўплаб топилади. Лекин мезбонлар таркибида бундай футболчини топиш муаммо.

84` "Сити" мухлислари ғалабани стадионда тантана қилишни бошлаб юборишган.

81` Рунининг жаримадан йўллаган зарбасини Харт бартараф этди.

79` Жеко майдонни тарк этмоқда. Қолган дақиқаларда Негредо ўйинни давом эттиради.

77` Мойес яна ўзгариш қилди. Уэлбек ўрнига Эрнандез майдонга туширилди.

76` МЮ футболчиларига ҳамжиҳатлик етишмаяпти.

74` "Сити"да ўзгариш. Насри майдонни тарк этди. Милнер энди ўйинни давом эттиради.

72` Уэлбек!!!! Харт!!!!! МЮнинг ниҳоят ажойиб ҳужуми. Раффаэль  қанотдан Уэлбек томон тўпни етказиб берди. МЮ ҳужумчиси Дел пьеро услубида тўпни дарвозага жойлаб қўймоқчи бўлди. Лекин Харт бу вазиятда  жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

70` Уэлбек фурсат топиб Харт дарвозасига зарба йўллади. Аммо унинг зарбаси "Сити" посбонига ортиқча қийинчилик туғдирмади.

69` "Сити"да ҳам ўзгариш. Навас ўрнига Хави Гарсия майдонга тушди.

69` Биринчи бўлимга голли вазиятни йўққа чиқарган Феллайни  майдонни тарк этди.

67` Феллайни майдонни тарк этди. Валенсия қолган дақиқаларда майдонда унинг ўрнида ҳаракат қилади.

65` Очиғини айтиш керак, МЮ "Сити" дарвозаси олдида ҳеч қандай вазият ярата олмаяпти. Ҳозирча бунга кучи етмаяпти. Рақиб ҳам анойи жамоалардан эмаслиги аниқ.

61` "Манчестер Юнайтед" жамоаси Мойес қўли остида "Олд Траффорд"да ғалаба ҳақида эмас, қандай қилиб мағлубиятга учрамаслик тўғрисида кўпроқ бош қотирадиган бўлиб қолди.

58` "Юнайтед" бу мавсумда ўз уйида бегоналардек ҳаракат қилмоқда. Мойес мағлубиятдан чиқиб кетиш йўлларини топа олармикин? Қизиқ. Кузатамиз.

56` ГООООООООООООЛ! Жеко! 0:2! "Сити" бурчак тўпи тепди. Жарима майдончаси ичига келган тўпни Эдин оёқлари билан чиройли тарзда МЮ дарвозасига жойлаб қўйди. "Сити" ғалаба сари яна бир қадам ташлади.

54` Мойес шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилишмоқда. Аммо "шаҳарликлар" ҳимояси бугун ишончли ҳимояланмоқда.

49` Иккинчи тайм биринчисидек ҳужумлар билан бошланмади. Жамоалар ҳозирча вазият пойлашмоқда.

47` Клеверли ўрнига Кагава майдонга туширилди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Силва "Юнайтед" ҳимоясини анча тер тўкишга мажбур этмоқда


45+3` Ҳакам жамоаларни танаффусга чорлади!

45` Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44` МЮ бурчак тўпи тепди. Лекин яна Харт хавфни бартараф этди. Мойес жамоаси ҳисобни тенглаштиришга  ҳаракат қилмоқда.

40` "Юнайтед" футболчиларининг рақиб жарима майдончасига етказиб бераётган тўпига Харт эгалик қилмоқда. Мойес жамоасида сўнгги зарбани йўллайдиган футболчи топилмаяпти.

38` Ўйин темпи бироз пасайди. МЮ футболчилари аста-секин олдинга интилишмоқда.

30` Феллайни бугун фақат зарар келтирмоқчи чоғи! Рақибига нисбатан қўпол ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатилди бу футболчига.

"Сити" футболчилари қувончи

Силва ва Жеко МЮ дарвозасини тезкорлик билан ўққа тутган футболчилар


25` Мойеснинг трансфери - Феллайни! Ушбу футболчи ҳозир жуда қулай имкониятни кўкка совурмоқда. Феллайни жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва дарвоза томон зарба берди. Харт бу вазиятда ортиқча қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди. Ҳисобни тенглаштириш учун яхши вазият юзага келганди-я!

22` Мезбонлар вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишмоқда. Руни ниҳоят Харт дарвозаси томон илк зарбани амалга оширди. Харт ўз ўрнида.

20` Ўйин қизигандан қизимоқда. "Сити" ҳужумлар ёмғирини тўхтатмоқчи эмас. МЮ ҳимояси бугун юриб ўйнаётгандек. Ҳозир "Юнайтед" ҳам хавфлироқ ҳужум ташкил этди. Аммо уларни бу ҳужумлари якунига етмай қолди. Ҳозирча Харт ишсиз. Де Хеа эса ўз жамоасини бир нечта голлардан қутқариб қолмоқда.

17` Ҳакам Сабалета тўпни тепаётганда Уэлбек унга қарши жуда қўпол ҳаракат қилди деб ҳисоблади ва уни огоҳлантирди.

13` Венсан Компани ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

12` "Сити" футболчилари рақибга кучли босим уюштиришда давом этишмоқда. МЮ эса ҳозирча ҳужум нималигини унутиб қўйишган.

Ўтказиб юборилган тезкор голга Мойеснинг муносабати


7` Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс "Спорт" канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

3` "Манчестер Сити" ўйинни жуда фаоллик билан бошлади. "Шаҳарликлар" ҳужумлар ёмғирини "Юнайтед" дарвозаси олдида ёғдириб ташлашди. Дэвид Мойес жамоаси ҳимоячилари воқелар ривожини кузатишолмай ҳам қолишди.

1` ГООООООООООООООЛ! Жеко! 0:1! Ажойиб старт! Меҳмонларнинг тезкор ҳужуми гол билан якунланди. Кетма-кет зарбалардан сўнг, Эдин Жеко Де Хеа дарвозасини ишғол этди. 

1` Учрашув бошланди! Манчестер "дерби"сига старт берилди!

Стадион футболга шай

-Англия чемпионати мухлислари учун ҳақиқий футбол байрами бошланмоқда.

"Олд Траффорд"га мухлислар ташрифи давом этмоқда


Бу ўйиндан матнли онлайн трансляцияни "Championat.asia" сайтида ўқиб боришингиз мумкин. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.

Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.

- Ўйин соат 00:45да бошланади.

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:3 (0:1)

"Олд Траффорд" стадиони.

Ҳакамлар:
Майкл Оливер, Стюрат Берт, Даррен Инглэнд.

Голлар: Жеко (1, 56), Яя Туре (90).

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Раффаэль, Жонс, Эвра, Кэррик, Фердинанд, Клеверли (Кагава, 46), Феллайни (Валенсия, 67), Мата, Руни, Уэлбек (Эрнандез, 77).

"Манчестер Сити":
Харт, Сабалета, Компани, Демичелис, Яя Туре, Клиши, Фернандиньо, Насри (Милнер, 74), Навас (Х.Гарсия, 69), Силва, Жеко (Негредо, 79).

Огоҳлантириш: Компани (13), Уэлбек (17), Феллайни (30), Фернандиньо (45).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика