UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  0 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  12 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  2 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  12 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  13 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  17 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  9

"Манчестер Юнайтед" - "Бавария" 1:1. Матнли трансляция Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" - "Бавария" 1:1. Матнли трансляция

Европа Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Бавария" учрашуви бўлиб ўтди.
Манчестер Юнайтед Англия – Бавария Германия 1:1
1 апрель, 23.45, «Олд Траффорд»
Голлар:
1:0 – 58 Видич, 1:1 – 66 Швайнштайгер.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Джонс, Рио Фердинанд, Видич, Бюттнер (Эшли Янг, 74), Феллайни, Кэррик, Гиггз (Кагава, 46), Валенсия, Уэлбек (Х. Эрнандес, 85), Руни.
Бавария – Нойер, Рафинья, Хави Мартинес, Дж.Боатенг, Алаба, Лам, Кроос (Гетце, 74), Швайнштайгер, Роббен, Рибери, Мюллер (Манджукич, 63).
Огоҳлантиришлар: Валенсия (15), Швайнштайгер (61), Манджукич (82), Хави Мартинес (89).
Четлатиш: Швайнштайгер (90).


Барселона Испания – Атлетико Испания 1:1
1 апрель, 23.45, «Камп Ноу»
Голлар:
0:1 – 56 Диего, 1:1 – 71 Неймар.
Барселона – Хосе Пинто, Дани Алвес, Пике (Бартра, 12), Маскерано, Альба, Бускетс, Хави, Фабрегас (Санчес, 68), Неймар, Месси, Иньеста.
Атлетико – Куртуа, Хуанфран, Годин, Миранда, Филипе Луис, Габи, Тиагу, Коке, Туран (К. Родригес, 77), Вилья (Соса, 70), Коста (Диего, 30).
Огоҳлантиришлар: Коке (19), Габи (38), Туран (44), Хуанфран (52), Иньеста (56), Альба (58), Диего (79).


Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляцияси олиб борилди.

"Барселона" - "Атлетико" учрашувидаги энг асосий вазиятлар ҳам шу ерда бериб борилди.


                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                              
ЯНГИЛАШ


 Иккинчи баҳсда ҳам худди шу ҳисоб қайд этилди. "Барселона" - "Атлетико" 1:1
90+2. Ўйин якунланди. 1:1. Барча масала Мюнхендаги ўйинда ҳал бўлади.
90.
Шу тариқа жавоб учрашувида Хави Мартинес ва Бастиан Швайнштайгер "Бавария"га ёрдам бера олмайди.
89. Четлатиш.
"Бавария". Бастиан Швайнштайгер, Рунига нисбатан қўпол ўйнагани учун
87. Огоҳлантириш.
"Бавария". Хави Мартинес, у жавоб баҳсини ўтказиб юборади
86.
Роббен ўнг қанотда Жонсга нисбатан қўпол ўйнади
85. Ўзгариш.
МЮ. Уэлбекнинг ўрнига Чичарито майдонга тушди
83. Огоҳлантириш.
"Бавария". Марио Манжукич
80. Жуда хавфли вазият! Роббен-Рибери комбинациясидан сўнг тўп дарвозанинг ёнига оширилди, бу ерда гол урадиган футболчи йўқ эди...
77.
Хавфли вазитя! Роббен! Гетценинг пасидан сўнг Роббен зарба берди, тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
76.
Эшли Янг ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига ерлатиб оширди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
74. Нариги ўйинда ҳисоб тенглашди. 71-дақиқада Неймар гол урди - 1:1.
74. Ўзгариш.
"Бавария". Тони Кроос ўрнига Маррио Гётце тушди
74. Ўзгариш.
МЮ. Бюттнер ўрнига Эшли Янг тушди
73.
Валенсия ва Боатенг тўқнашиб кетишди. "Бавария" футболчилари Валнесияга иккинчи сариқ карточкани беришни сўрашмоқда. Ҳакам бу вазият сариққа тортмаслигини кўрсатди
71.
Арьен Роббен яна ўзининг шохона услубини ишга солди. Ўнг қанотдан марказга ўтиб чап оёқ билан даровзанинг узоқ бурчагига бурама зарба бериш. Бу сафар ноаниқ бўлди
69.
Роббен ўнг қанотдан жарима майдони ичига тўпни оширмоқчи бўлди, Бюттнер унга имкон қолдирмади.
66. Роббен-Рафинья-Манжукич комбинациясидан сўнг Швайнштайгер дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди - 1:1.
66. ГООООООЛ. ШВАЙНШТАЙГЕР 1:1!
65.
Жером Боатенг томонидан 35 метрлардан йўлланган зарбасидан сўнг тўпни Де Хеа ушлаб олди
64.
"Бавария" гол ўтказиб юборгач катта куч билан ҳужумга ўтмоқда
62. Ўзгариш.
"Бавария". Томас Мюллер ўрнига Марио Манжукич майдонга тушди
61.
Руни жарима тўпини амалга оширди, тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди.
60. Огоҳлантириш.
"Бавария". Бастиан Швайнштайгер
58. Худди шу вақтда нариги ўйинда ҳам ҳисоб очилди. "Атлетико" вакили Диего "Барселона"дарвозасини ишғол қилди - 0:1.
57. Руни бурчак тўпини амалга оширди, Видич боши билан дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.
57. ГООООООЛ. ВИДИЧ 1:0!
56.
Энди Крооснинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди
56.
Рунининг жарима майдони ичига оширган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди
54.
Роббен тўпни Швайнштайгерга узатиб яна қабул қилиб олдиб зарба берди, тўпни ҳимоячи қайтарди.
52.
Ўнг қанотдан жарима майдони ичига узатиб берилган тўпни Руни боши билан дарвозага йўллади, Нойер ўз ўрнида
50. "Олд Траффорд"га ўйинни кўргани Сэр Алекс Фергюсон ҳам келган, бу апрель ҳазили эмас
48.
Кагаванинг 35 метрлардан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўп нойернинг қўлларига бориб тушди
47.
Рафинья тўпни жарима майдонига узатди, Швайнштайгернинг зарбаси хавфли, лекин ноаниқ чиқди
46. Ўзгариш. МЮ.
Райан Гиггз ўрнига Шинжи Кагава майдонга тушди

45. "Барселона" - "Атлетико" ўйинида ҳам дастлабки 45 дақиада гол бўлгани йўқ.
45. Гиггз томонидан амалга оширилган бурчак тўпи самара келтирмади. Шу билан бўлим якунланди. Танаффус
45.
Руни ҳаводаги курашни ютди, Уэлбек тўпни ўнг қанотдаги Валенсияга оширди. Унинг зарбаси Алабага тегиб майдонни тарк этди.
44.
Рибери жарима майдони ичига тўп узатишда хатога йўл қўйди
43. "Бавария" футболчилари тўпни бамайлихотир бир бирларига оширишда давом этишмоқда (с)
42.
Уэлбек Рафиньяни йиқитиб яна бирга бир вазиятга чиқиб борди, Нойер жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтарди, буни устига ҳужумчи Рафиньяга нисбатан қўпол ўйнагани маълум бўлди
41.
"Барселона" - "Атлетико" учрашувида ҳам ҳозиргача ҳисоб очилмади
40. Хавфли вазият! Уэлбек!!! Рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқиб борган Уэлбек оҳиста зарба билан Нойерни доғда қолдирмоқчи бўлди. Аммо Нойер бу тўпни қайтарди! Гол уриш керак бўлган вазият эди
37.
Алабанинг тўп узатишидан сўнг Видич тўпни қайтариб юборди
34.
Рафиньянинг зарбасидан сўнг тўп Бютннернинг қўлига тегди, испаниялик ҳакамлар айнан тўп қўлни топган деб ҳисоблашди
33.
Фил Жонс ўз жарима майдони ичида йиқилиб тушди, Рибери унинг ёнида эмасди, бир амаллаб хато тузатилди
32.
Феллайни ўнг қанотдан марказда турган Рунига тўп оширди, унинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.
30. Хавфли вазият! Роббен! Де Хеа! Голландиялик футболчи чап оғи билан чамаси 20 метрлардан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди, испаниялик посбон ажойиб сейв билан тўпни қайтарди!
29.
МЮ позицион ҳужум ташкил қилишга уринди, аммо бу ҳужум охирига етмади
27.
Аутдан ошириб берилган тўпдан сўнг Уэлбек рақиб жарима майдони ичида Хави Мартинесни алдашга уринди. Испаниялик футболчи тўпни олиб қўйди
24.
Риберининг пасидан сўнг Алаба тўпни жарима майдони марказига оширди, бу ерда ҳеч ким йўқ
22.
Риберининг ажойиб пасидан сўнг Видич тўпни ўтказиб юбоорди, буни Роббен кутмаганди
20.
Валенсия бир нималар қилишга ҳаракат қилди, самарасиз (с)
18.
"Бавария" тўпни ўзида ушлаб турибди. Узоқ давом этган тўп узатишлардан сўнг Рибери 22 метрлардан зарба берди, жуда ноаниқ
16. Рибери-Роббен жуфтлиги бугун рақибларни анча қийнашади шекилли. Бу вазиятда Роббеннинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Де Хея қайтарди!
15. Огоҳлантириш. МЮ.
Валенсия
15.
Дастлабки 15 дақиқада тўпни эгаллаб туриш борасида меҳмонлар жуда катта устунликка эгалар: 70:30
14. "Барселона" - "Атлетико" учрашувида ҳам ҳисоб очилгани йўқ.
12.
Роббенинг жарима майдони ёнидан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди, Кроос бурчак тўпини амалга оширади
10. Хавфли вазият! Рибери-Роббен-Рибери комбинациясидан сўнг Мюллер яқин масофадан зарба бера олмади.
8.
МЮ ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Жонс кейинроқ Феллайини тўпни жарима майдони ичига узата олмади
7. "Бавария" рақиб жарима майдони ёнида тўпни назорат қилиб турибди. Роббеннинг бурама зарбаси бироз ноаниқ кетди.
5. Рибери бир ўзи уч нафар футболчини ортда қолдириб рақиб жарима майдони ичига кириб келди, Мюллер эса Видичга нисбатан қўпол ўйнади
3. Уэлбек дарвозани ишғол қилди, лекин ҳакам ҳужумчи тўп учун курашда хавфли ўйнади деб голни инобатга олмади
3. Учрашувни "Бавария" ҳужумлар билан бошлади.
- ЎЙИН БОШЛАНДИ
- Жамоалар майдонга тушиб келишди.
- Ўйин соат 23:45 да бошланади.


"Манчестер Юнайтед" - "Бавария" 0:0
МЮ:
Де Хея, Жонс, Фердинанд, Видич, Бюттнер, Валенсия, Кэррик, Феллаини, Гиггз, Руни, Уэлбек.
"Бавария": Нойер, Рафинья, Боатенг, Лам, Хави Мартинез, Роббен, Рибери, Мюллер, Алаба, Швайнштайгер, Кроос.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика