UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  11 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  9 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

«Манчестер Юнайтед» - «Арсенал» Превью! Янгиликлар

«Манчестер Юнайтед» - «Арсенал» Превью!

Эртага Англия премьер-лигасида 11-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади. Қуйида бу ўйиннинг превьюси билан танишиб олинг.
"Олд Траффорд" стадиони, Манчестер.
Мусобақа:
Англия Премьер-лигаси 11-тур
Шанба, 10 ноябрь 2013 йил
Бошланиш вақти: 20:10 (Тошкент вақти)
Бош хакам: Майкл Оливер.
Қанот хакамлари: С.Барт, С.Лонг.
Захира хакам: Андре Марринер

ЎЙИН ОЛДИДАН МАЪЛУМОТЛАР

"Манчестер Юнайтед"
Девид Мойес ўйиндан олдинги матбуот анжуманида, ушбу учрашувни ҳозирча фақатгина Денни Уэлбек аниқ ўтказиб юбориши ҳақида айтиб ўтди.
Дисквалификация: Йўқ
Жароҳат олганлар: Уэлбек.
Сўроқ остида: Керрик, Клеверли, Рафаэл, Эванс.

Қайднома: Де Хеа, Линдегард, Эймос, Рафаэл, Смоллинг, Жонс, Фердинанд, Видич, Эванс, Эвра, Фабио, Валенсия, Нани, Феллайни, Кэррик, Клеверли, Гиггз, Андерсон, Янг, Заха, Янузай, Кагава, Руни, Ван Перси, Хавьер Эрнандез.

"Арсенал"
Дисквалификация:
Йўқ
Жароҳат олганлар: Уолкотт, Санёго, Подолски, Окслейд-Чемберлен, Диаби.
Сўроқ остида: Уилшер, Фламини.
Қайднома: Шесни, Санья, Мертезакер, Коселни, Гиббс, Касорла, Озил, Ремзи, Росицки, Артета, Жиру, Фабиянски, Гнабри, Женкинсон, Вермален, Бендтнер, Монреал, Уилшер, Фламини.

ЖАМОАЛАР ҲОЛАТИ

"Манчестер Юнайтед"
8-ўрин, 17 очко.


Охирги 6 учрашувда қайд этилган натижалари (Барча турнирларда) +

"Қизил иблислар" барча турнирлардаги охирги 8 учрашувдан буён мағлубият нима эканлигини билмаяптилар.

Девид Мойес бошчилигида "Юнайтед" ушбу мавсумда Премьер-лиганинг кетма-кет икки учрашувида илк бора ғалаба қозонишга эришди.

"Арсенал"
1-ўрин, 25 очко.


Охирги 6 учрашувда қайд этилган натижалари (Барча турнирларда) +

Арсен Венгер шогирдлари ушбу бахсда 3 очко қўлга кирита олса, Премьер-лигадаги ўз тарихларида 11 учрашувдан сўнг энг яхши кўрсаткичини такрорлаган бўлади.

"Арсенал" Премьер-лиганинг ушбу мавсумида 10 учрашувдан буён гол уриб келаётган ягона жамоа ҳисобланади. Улар охирги маротаба "Эмирейтс" стадионида Девид Мойес бошчилигидаги "Эвертон" клуби дарвозасини 2013 йилнинг 16 апрель куни ишғол эта олишмаган эди - 0:0.

ФУТБОЛЧИЛАР ВА РEКОРДЛАР ҲАҚИДА

"Манчестер Юнайтед"
Тўпурарлар: Ван Перси 9 гол (6 лигада), Руни 7 гол (5 та лигада).

Уейн Руни "Арсенал" дарвозасини бошқа клублар дарвозасига нисбатан кўпроқ ишғол этган, 10 марта.

Руни Премьер-лигадаги ўзининг биринчи голини ҳам айнан "Арсенал" дарвозасига киритган, шунингдек "Манчестер Юнайтед" таркибида Премьер-лигадаги ўзининг 100-голини ҳам "Арсенал" дарвозасига киритган.

Робин ван Перси АПЛ доирасида ушбу клублар ўртасидаги охирги 4 учрашувда 4 бора гол киритган. (ҳар иккала жамоа учун 2тадан)

Агарда бу учрашувда Робин ван Перси майдонга туширилса собиқ жамоасига қарши майдонга тушган бўлади.

"Юнайтед"нинг чемпионатдаги 19та голидан 14тасида Робин ван Перси ёки Уэйн Руни қатнашган.

Агарда бу учрашувда Патрис Эвра майдонга тушса, у ҳолда Тьери Анри ва Патрик Вийерадан сўнг Премьер-лигада 250-учрашувда майдонга тушган француз футболчисига айланади.

"Арсенал"
Тўпурар: Аарон Ремзи 11 гол (6 та Лигада)

Аарон Ремзи "Арсенал" таркибида барча турнирларнинг охирги 17 учрашувида 11 бора гол уришга муваффақ бўлди. Терма жамоа билан қўшиб ҳисоблаганда 21та учрашувда 13та гол киритишга эришган.

Ушбу турга қадар Премьер-лиганинг фақатгина беш футболчисида 4 ва ундан ортиқ голли узатмалар мавжуд. Шу футболчиларнинг 3 нафари "Арсенал" аъзолари хисобланади - Жиру, Озил ва Ремзи.

ЖАМОАЛАР ЎРТАСИДАГИ УЧРАШУВЛАР


Ушбу клублар барча мусобоқаларда жами 216 бора ўзаро майдонга тушишган. Шулардан 91 тасида "Манчестер Юнайтед", 78 тасида эса "Арсенал" ғалаба қозонган. Шунингдек 47 бора дуранг натижа қайд этилган.

Барча турнирлардаги сўнгги 12 учрашувда "Юнайтед" 9 бора ғалаба қозонган, 2 бор дуранг қайд этиб, 1 бора мағлубиятга учраган.

"Канонирлар" "Олд Траффорд"да сўнгги бора 2006 йилнинг сентябрь ойида Эммануэл Адебайорнинг голи эвзаига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

"Манчестер Юнайтед" ўз уйида барча турнирларнинг сўнгги  9 тасида мағлубиятга учрамаган - 8 ғалаба, 1 дуранг.

"Арсенал" "Юнайтед" устидан Премьер-лиганинг охирги 22 учрашувида фақатгина 4тасида ғалаба қозона олган.

"Манчестер Юнайтед" "Арсенал"га қарши сўнгги 9 учрашувининг 1 тасига мағлубиятга учраган +

Арсен Венгер учун бу учрашув "Арсенал" бош мураббийлиги остида “МЮ”га қарши 50 учрашуви бўлади. У "Юнайтед"ни ўтган 49 учрашувда 15 бора мағлуб эта олган (пеналтилар сериаси билан қўшиб ҳисоблаганда).

ЎТГАН МАВСУМДАГИ УЧРАШУВ


"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 2:1
Сана:
3 ноябрь 2012 йил.
Хакам: Майк Дин.
Голлар: "Юнайтед" - ван Перси 3, Эвра 67. "Арсенал" - Касорла 90+4

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика