UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  31 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  2 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  14 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

“Манчестер Юнайтед” - Англия Суперкубоги соҳиби Янгиликлар

“Манчестер Юнайтед” - Англия Суперкубоги соҳиби

Лондондаги “Уэмбли” стадионида ниҳоясига етган “Англия” суперкубоги учун бўлиб ўтган бахсда “Манчестер Юнайтед” 2:0 ҳисобида “Уиган” устидан ғалаба қозонди.
Чемпмоншип аъзоси бўлган “Уиган Атлетик” шижоат ва хоҳиш борасида Премьер-лиганинг амалдаги чемпионларидан қолишмаган бўлсалар-да, савия бобида орадаги фарқ яққол сезилиб қолди.

Биринчи бўлим аввалида Оуэн Койл жамоасининг бир неча уринишларининг интиҳоси самарасиз бўлгани-ю, «Юнайтед»нинг ўйиндаги рақиб дарвозасига илк аниқ зарбаси голга айлангани ҳам ана ўша савиянинг визуал намойишидир. Еттинчи дақиқада чап қанотдан ҳаволатиб етказиб берилган тўпни ҳаммадан баландроқ сакраган ван Перси дарвоза тўрига бориб тушишини таъминлаб берди – 1:0.

“Қизил иблислар” ўйинни тўлиқ ўз назоратлари остида ўтказган бўлсалар-да рақибда умуман имконият бўлмади дейиш ҳам нотўғри бўлади. Бир неча бор стандарт вазиятлардан сўнг “МЮ” ҳимояси анча асабийлашишига тўғри келди. Бироқ вақт ўтиб шундай вазиятлар ҳам “Уиган” томонидан намойиш этилмай қўйилди. Аниқроғи “МЮ” бунга ортиқ йўл қўймади.  

Манчестерликлар сафида дастлабки дақиқалардан тўп сурган Уилфред Заха ўзининг индивидул маҳорати билан ажралиб турди. Бироқ унинг финтлари сони аниқ тўп узатишлари сонидан анча камроқ бўлгани сабаб бўлди шекилли, кўп ўтмай унинг ўрнига Валенсия майдонга тушди. Умуман, Кубок учрашувларида футболчи алмаштириш имконияти анча катта бўлганидан Оуэн Койл ҳам, Дэвид Мойес ҳам деяри барча футболчиларни синаб кўришга улгуришди.

“Манчестер Юнайтед”нинг иккинчи голи муаллифи ҳам ўтган мавсумдаги АПЛ тўпурари Робин Ван Перси бўлди. 59-дақиқада Уэлбекнинг тўп узатишидан сўнг голландиялик голеадор дубл муаллифига айланди.

Англия суперкубоги

Уиган - Манчестер Юнайтед 0:2


Голлар:
0:1 – (6) ван Перси, 0:2 – (59) ван Перси.

Уиган – Карсон, Бойс, Барнетт, Перч, Крэйни, Уотсон (Эспиноза, 71), Макартур (Кр. Маккэнн, 60), Дж. Маккарти (Дико, 86), Мэлоуни (Жорди Гомес, 71), Макклейн (К. Макманаман, 60), Холт (Фортюне, 60).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рафаэл (Смоллинг, 16), Видич, Джонс, Эвра, Клеверли, Кэррик, Уэлбек (Кагава, 83), Гиггз (Андерсон, 67), Заа (Валенсия, 60), ван Перси (Янузай, 84).

Огоҳлантиришлар:  Макартур (50), Эспиноза (88), Клеверли (90).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика