UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслиги намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  0 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0

"Манчестер Сити" - Суарес 2:1 Янгиликлар

"Манчестер Сити" - Суарес 2:1

"Boxing DAY"нинг 18-туридан ўрин олган сўнгги учрашув ҳам ўз якунига етди.
Учрашувнинг 10-дақиқаси ҳам ўтиб боряпти. Гарчанд ҳисоб очилмаган бўлсада, майдон эгаларининг устунлигини кўряпмиз. 5-дақиқада Наваснинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 14-дақиқада Суарес Сисоккога тўпни оширди. Сиссоконинг "МС" жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпидан кейин бурчак тўпи. Кейинги пассдан сўнг Суареснинг боши билан берган зарбаси ноаниқ.

16-дақиқада Суарес қарши ҳужумда Стерлингни тўп билан таъминлай олган эди. Аммо Коларов "поткат" билан тўпни қайтариб қолди. Ҳужум уругвайлик футболчи томонидан ақлли ўйланган эди.

19-дақиқада ҲАКАМДАН "ЛИВЕРПУЛ"га салом! Қанот ҳаками 100% голни бекор қилдилар. Суарес иккинчи маротаба Стерлингга аниқ пас оширди. Бу пайтда қанот ҳакам байроқчасини кўтариб бўлган эди. Такрорий вазиятда эса ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эканлиги аниқ кўрсатиб берилди. Сураесни ўйинларини кўриб, "Олтин тўп"га қайтатдан овоз берсакмикан деган фикрга келяпман. Ташаббусни ўз қўлига ола бошлаган "Ливерпул" 24-дақиқада Сураес - Стерлинг - Коутиньо комбинациясидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олди.

28-дақиқада Каларов жарима майдончаси ичига, Яя Турега аниқ пас бера олди. Аммо Туренинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолишди.

Сабалеттига нисбатан чамаси 19 метрларда қўполлик ишлатилди. Дарвозага ўнг томон диоганал қисмидан белгиланган жарима зарбаси ноаниқ. Сал ўтиб бурчак зарбасидан етказиб берилган тўпни КОМПАНИ боши билан Миньоле дарвзозасига жойлаб қўйди.

40-дақиқада Харт жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Сураес ним қиляпти билмайсизларми? Шарҳловчи шундай дейди: Суарес, Компанини "жинни" қилиб қўйди. 44-дақиқада Сураес қарши ҳужумга чиқди. Тўпни Коутиньога оширди. Бразилиялик футболчи бир футболчини алдаб, охири ўзи "тупик"ка кириб қолди.

"Танаффусга гол билан". НЕГРЕДО 45-дақиқа амалга оширилган қарши ҳужумни гол билан якунлади. Чап оёғининг чап қисмидан берган кучли айланма зарбасини Миньоле қайтарган бўлсада, зарбанинг кучи оқибатида тўп бари-бир дарвоза тўридан жой олди.

2-бўлим ҳам бошланди. Ҳозирча ўзгаришлар йўқ. 50-дақиқада "Ливерпул" ҳисобни тенглаштириш учун жуда зўр имкониятни қўлдан бой берди. Лескотт ҳаволаниб келган тўпни тўхтата олмади.

Навас  ўнг қанотдан Насрига тўпни оширди. Насри эса Турега. Бурчак зарбаси. Компани бурчак зарбалари амалга оширилаётган пайтларда жуда ҳам ҳавфли футболчига айланяпти. Учрашувнинг 57-дақиқаси ҳам ортда қолди. 60-дақиқа. Сабалетти орқадан Коутиньога нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Аммо бугун ҳакам жим. Бу Англия, Англияда трали-вали бўлмайди. Ҳуддики фақат Англияда футболни эркаклар ўйнайди. 68-дақиқада ҳакам сариқ карточа кўрсатмаса бўлмас эди. Копаровни Жонсон йиқитди ва огоҳлантириш.

68-дақиқада Коутиньо ўрнига Мозес, 4-дақиқа ўтиб Милнер Насри ўрнига майдонга тушди. 77-дақиқада Суарес ўнг қанотдан 2 футболчини алдаб зарба берди. ЖЧда Уругвай рақибларига осон бўлмайди. Эх, қандай ўйинчининг ўйинидан бе баҳра қолдинг, ТОШКЕНТ! Негредо жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жеко майдонга тушди. 84-дақиқада Сураес жарима зарбасини амалга оширди. Тўп салгина тепалаб кетди. 88-дақиқада Каларов энди жарима зарбасини амалга оширди. Бу вазиятда дарвозабон тўпни ушлай олди. Силва ўрнига эса Гарсия майдонга тушди.

Хендерсон ҳақолатиб тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Харини тўпга чиқаётганини кўра туриб, Суарес оёлари билан унга чиқди ва сариқ карточка. Бунга жавобан амалга оширилган "Манчестер Сити"нинг ҳужумини гол билан якунлаш Жекога насиб этмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса гол кўрмадик. Буир нарсани айтиш мумкин, бугунги Суаресни катта харфлар билан ёзамиз, СУАРЕС!

"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "ЛИВЕРПУЛ" 2:1
Бош ҳакам:
Ли Мэсон
Голлар: Компани (32), Негредо (45) - Коутиньо (24)
"Манчестер Сити": Харт, Сабалета, Лескотт, Компани, Коларов, Фернандиньо, Яя Туре, Насри (Милнер, 72), Силва (Гарсия, 87), Негредо (Жеко, 77), Навас
"Ливерпул": Миньоле, Сисокко, Шкртел, Сако, Жонсон, Лукас (Аспас, 82), Аллен, Хендерсон, Стерлинг, Коутиньо (Мозес, 68), Суарес

ТУРНИР ЖАДВАЛИ     18-ТУР НАТИЖАЛАРИ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика