UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  2 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  9 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:0 (матнли трансляция)  55 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  12 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Луис Суарес: “Ливерпуль” ваъда берганидек қўйиб юборади” Янгиликлар

Луис Суарес: “Ливерпуль” ваъда берганидек қўйиб юборади”

“Ливерпуль” ҳужумчиси Луис Суарес The Guardian нашрига интервmю берди, унинг айтишича “мерсисайд” жамоаси ўз ваъдасини бажариб уни “Энфилд”дан қўйиб юбориши керак экан.
26 ёшли уругвайлик “Ливерпул”дан “Арсенал”нинг 40 миллион 1 фунтлик таклифини кўриб чиқишини талаб қилмоқда, бу ҳақда нафақат оғзаки балки ёзма келишув бор экан. Луис Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган жамоада ўйнаш учун ҳамма имкониятни ишга солмоқчи.

Ўтган мавсумда менда Европанинг катта жамоасига ўтиш имконияти мавжуд эди, лекин мен агар кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасига чиқолмасак қўйиб юборишлари шарти билан қолгандим. Ўтган мавсумда мен бор кучимни бериб ўйнадим лекин бу кучли тўртликка киришимизга етарли бўлмади, шунинг учун ҳам мен “Ливерпуль” келишивумизни бажаришини хоҳлайман”.

“Улар менга ўтган йили сўз беришди, энди шуни бажаришсин. Мен бошқа жамоага “Ливерпул”га зиён етказиш учун ўтмаяпман”.

“Улар мени худди мен уларни майдонда ҳимоя қилгандек ҳимоя қилишди. Ўйинчилар мени доимо қўллаб-қувватлашди ва бунинг учун улардан миннатдорман. Худди шундай мухлислардан ҳам. Мухлислар мендан нафратланишади деб ўйламайман, ўйлашимча улар юқори мақсадларга интилган ўйинчини тушунишади”.

“Сиз ҳали жамоа билан бирга экансиз, ҳамма бир бирини қўллаб қувватлайди, лекин бу жамоа ўз мажбуриятини бажармаслик ҳуқуқини бермайди”.

“Мен 26 ёшдаман. Чемпионлар Лигасида ўйнашим керак. Мен бир йил кутдим ва ҳеч ким мени мақсадга эришиш учун бор кучини бериб ўйнамади деб айтолмайди”.

“Брендан Рожерс билан кўп марта гаплашганман ва у менга шундай деди: “Яна бир мавсум қолгин, агар биз Чемпионлар Лигасига чиқолмасак сенга сўз бераман шахсан ўзим кетишинга ёрдам бераман”.

“Мен учун биринчи навбатда Чемпионлар лигаси футболи туради. Хозирги пайтда АПЛ энг яхши лига ва мен Англияда муаммосиз кўп йиллар қолишим мумкин. Дунёдаги хоҳлаган ўйинчи бу ерда ўйнашни хоҳлайди”, - дейди Суарес.

Суарес шунингдек агар ҳафта охиригача трансфер борасидаги вазият ўзгармаса шикоят қилиши мумкинлигини тасдиқлади.

Жавлонбек Юсупов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика