UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  1 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   10 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  16 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

"Локомотив"ни стадионда қўллаб-қувватлайлик! Янгиликлар

"Локомотив"ни стадионда қўллаб-қувватлайлик!

Шанба куни "Локомотив" жамоаси тарихда биринчи маротаба ўз майдонида ОЧЛ доирасидан ўрин олган учрашувда майдонга чиқади.
2013 йил жамоа плей-офф ўйинини сафарда ўтказиб мағлубиятга учраган эди.

Ўзбекистон мухлислар клуби раҳбари Абдураҳмон Фозилов 15:00да бошланиши кутилаётган учрашувга барча-барча ўзбекистонлик мухлисларни таклиф қилади. "Пахтакор", "Бунёдкор", "Нефтчи" ана "Насаф" мухлислари. Водийдан, воҳадан, Тошкент вилоятидан келадиган ва ўз мухлислар клуби рўйхатидан ўтган ишқибозлар чипта билан таъминланадилар. Бунинг учун сизда биронта клуб ёки МТЖ мухлислар клуби томонидан берилган ҳужжат бўлса бўлгани.

Нима учун "Локомотив"га ишқибозлик қилишимиз керак, мен бошқа жамоанинг мухлисаман деманг. Бундан буён ОФК клубларимизни ОЧЛдаги иштирокига қараб ўринларни ажратадиган бўлди. Табиийки "Локомотив" ва "Насаф"ни саралаш баҳсларидан мувафаққиятли ўтиши ва "Бунёдкор"нинг гуруҳда омадли иштироки, бизни 2015 йил учун қўлга киритишимиз мумкин бўлган ўринларимизга таъсир ўтказади. Шундай экан, "Локомотив"ни қўллаб-қувватлаш учун ҳаммангизни "Пахтакор" Марказий стадионига таклиф этамиз.

Чипталарни соат 13:30дан бошлаб, "Пахтакор" Марказий стадионинг Ўрда суви бўйи томонидан олишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика