24 jan 20:12
News

«Локомотив» сўнгги назорат ўйинида «Урал»ни мағлуб этди

Хабар берганимиздек, айни пайтда БААда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган «Локомотив» клуби бугун Россия премьер-лигаси вакили «Урал»га қарши назорат-синов ўйинида майдонга тушди.

Ўйин бутунлай темирйўлчиларнинг назоратида ўтди. Аммо биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда янада ҳужумга зўр берган «Локомотив» футболчилари иккинчи бўлимда майдонга тушган Вячеслав Шевченко ва Александр Шадрин киритган голлар эвазига олдинга чиқиб олишди. Голдан кейин бироз жонланган екатеринбургликлар ҳисобни қисқартиришга эришдилар. Гол муаллифи Асеведо.

Шу натижа ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди ва бу учрашув билан темирйўлчиларнинг БААдаги йиғини якунига етади. Эртага жамоамиз Тошкентга қайтиб келади.

«Локомотив» (Тошкент) - «Урал» (Екатеринбург) 2-1. Жебел-Али (Дубай)

Голлар: В.Шевченко, А.Шадрин – Асеведо

«Локомотив»:Темур Ғаниев, ЕвгенийГоголь,Анвар Ғофуров, ИсломТўхтахўжаев, ИсломИномов, ДилшодЖабборов, АндрейКожокарь,ВикторКарпенко, СардорМирзаев, ЖасурХасанов(катта), Иван Нагаев.

«Урал»: Арапов, Помогаев, Сабирзянов, Соболев, Герасимов, Гвалия, Горбанец, Кириллов, Тумасян, Щаницин
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook