UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  4 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  5 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

«Локомотив» ўз уйида «Динамо» устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

«Локомотив» ўз уйида «Динамо» устидан иродали ғалабага эришди

Олий лиганинг 7-турини очиб берувчи ўйинда Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз уйида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Владимир Киликевичнинг бурчакдан ошириб берган тўпини меҳмонлар вакили Тўлқин Мирзаев дарвозага йўллади- 0:1. Ушбу гол "Динамо" учун мавсумдаги дастлабки гол бўлди! Аммо орадан 6 дақиқа ўтгач ҳисоб тенглашди - 1:1. Ислом Иномовнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Фарҳод Тожиев боши билан дарвозага йўллади. Бу Фарҳоднинг мавсумдаги 8-голи бўлди. Шундан сўнг Тожиевда икки марта бирга-бир вазият бўлди. Аммо иккала сафар ҳам ҳужумчи гол ура олмади. 40-дақиқада меҳмонлар дарвозабони Андрей Мельничук жароҳатланиб ўз ўрнини Игорь Михайловга бўшатиб берди. Дастлабки бўлим якунланди. 

Иккинчи бўлиб давом этмоқда. 64-дақиқада захирадан майдонга тушган Иван Нагаевнинг пасидан сўнг Фарҳод Тожиев ўз дублини расмийлаштирди - 2:1. 82-дақиқада Иван Нагаев рақиб дарвозабонининг хатосидан сўнг "Динамо" дарвозасини ишғол қилди - 3:1. Учрашув мана шу ҳисоб билан якунланди ва "Локомотив" пеқадамлигини мустаҳкамлаб олди.

«Локомотив» (Тошкент) - «Динамо» (Самарқанд) - 3:1 (1:1)
Голлар:
Тўлқин Мирзаев 15, - 0:1 (пас Владимир Киликевич). Фарҳод Тожиев 21, - 1:1 (пас Ислом Иномов). Фарҳод Тожиев 64, - 2:1 (пас Иван Нагаев). Иван Нагаев 82, - 3:1.
"Локомотив": Павел Бугало, Бобур Йўлдошев, Садриддин Абдуллаев, Акмал Холматов (Санжар Турсунов, 77), Фарҳод Тожиев (Зайниддин Тожиев, 83), Жасур Ҳасанов (Иван Нагаев, 55), Салим Мустафоев, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Дилшод Жабборов.
Захира: Темур Ғаниев, Дилшод Рахматуллаев, Шадрин Александр, Шерзод Шарипов.
"Динамо": Андрей Мельничук (Игорь Михайлов, 40), Акмал Бозоров, Владимир Клиликевич, Тўлқин Мирзаев, Александр Клецков, Акмал Холмуродов, Сирож Сайфиев, Азамат Бобожонов (Комил Шарофетдинов, 50), Фирдавс Абдусалимов (Бобур Насимов, 72), Тимур Дадашев, Нодир Саноқулов.
Захира: Юнус Суюнов, Ислом Ҳамидов, Абдулла Набиев.

 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика