Latest news

18:14Диарра "Валенсия" билан музокара ўтказди0 18:14Л. Диарра провёл переговоры с «Валенсией»0 17:43Футболда содир бўлган 10 та устоз-шогирд можароси (2-қисм)6 17:32Кубок АФК-2017. Узбекский футболист будет играть за команду из Таджикистана0 17:26Футзал. Олий лига, 3-тур, 5-кун. "Когон" - "Пахтакор" 4:10 17:12Товарищеская игра. "Навбахор" - "Металлург" 2:30 17:12Дилшод Жабборов: “Навбаҳор” олдига совринли ўринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган”8 17:12Конте: "Ҳар сафар Коста "Челси" сафида майдонга тушганида, у борини бериб ўйнайди"1 17:12Конте: каждый раз, когда Диего Коста играет за «Челси», он отдаёт всего себя0 17:07ОЧЛ-2017. "Локомотив"нинг рақиблари ғалаба қозонди0 16:55Элдор Хошимов: "Бизга омад ва озгина тажриба етишмаяпти"0 16:51"Навбаҳор": Ёшларимиз ғалаба қозонишди2 16:45"Ливерпуль" - "Суонси". Таркиблар маълум13 16:41Льорис: "Виллаш-Боаш ва Шервуд даврида "Тоттенхэм" тартибсиз ҳолатда эди"1 16:41Льорис: при Виллаш-Боаше и Шервуде в «Тоттенхэме» был бардак0

02 feb 18:29
News

«Локомотив» назорат ўйинида «Шўртан»ни мағлуб этди

Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ўйинларига қизғин ҳозирлик кўраётган «Локомотив» жамоаси бугун Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида 1-лига вакили «Шўртан»га қарши назорат-синов учрашувида майдонга тушди.

Юртимиздаги икки кундан бери тинимсиз ёғаётган қор майдон ҳолатига жиддий таъсир кўрсатган бўлса-да, томонлар ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди. Учрашув кутилганидек темирйўлчиларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди ва 7-дақиқада тажрибали Виктор Карпенконинг аниқ зарбаси Роман Абдулов қўриқлаётган дарвоза тўрига бориб тушди. Шундан кейин ҳам ўйин сценарийси ўзгармади. «Локомотив» жамоаси катта куч билан ҳужумга ташланди. Бир неча вазиятда Вячеслав Шевченко, Лутфулло Тўраев, Жасур Ҳасанов (катта), Дилшод Жабборовлар қулай вазиятдан фойдалана олишмади. 20-дақиқада «Шўртан» ҳимоячилари ўз жарима майдончаси ичида Шевченкони қўполлик билан тўхтатиб қолишди ва учрашув бош ҳаками Азиз Асимов ғузорликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган украиналик футболчи биринчи уринишдаёқ тўпни дарвозага аниқ жойлаганди. Бироқ, зарбадан олдин «Локомотив» футболчиларининг жарима майдонига кириб кетиши натижасида гол инобатга олинмади ва зарба қайтадан амалга оширилди. Иккинчи уринишда ҳам тажрибали футболчи дарвозани аниқ нишонга олди – 2:0. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида яна ўша Шевченко дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва Абдуловни моҳирлик билан доғда қолдирган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

2-таймда «Локомотив» мураббийлар штаби таркибни деярли тўлиқ янгилашди, фақат марказий ҳимояда Евгений Гоголь учрашувни тўлиқ ўтказди. Шунга қарамай «Локомотив»нинг заҳира футболчилари ҳам ўйинни кўтаринки руҳда ўтказишиб, Александр Шадриннинг ажойиб зарбасидан кейин ҳисобни 4-0га етказдилар. Қолган дақиқаларда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

«Локомотив» – «Шўртан» – 4:0 (3:0). «Дўстлик» стадиони

Бош ҳакам: А.Асимов

Голлар: В.Карпенко (7), В.Шевченко (20 пенальти, 30), А.Шадрин (53).

«Локомотив»: Темур Ғаниев, Ислом Иномов (с), Ислом Тўхтахўжаев, Евгений Гоголь, АнварҒофуров, Андрей Кожокарь, Жасур Ҳасанов (катта), Виктор Карпенко, Дилшод Жабборов, Лутфулла Тўраев, Вячеслав Шевченко.

Заҳира: Элдор Исабоев, Шерзод Шарипов, Бобур Йўлдошев, Иброҳим Рахимов, Жасур Ҳасанов(кичик), Акмал Холматов, Иван Нагаев, Александр Шадрин, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев.

«Шўртан»:Роман Абдулов, Зохид Юсупов, Ҳусниддин Ғофуров, Асрор Алиқулов, Жамол Отақулов, Ботир Қодирқулов, Ислом Каримов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Александр Востриков, Абдулатиф Абдуқодиров, Тўлқин Мирзаев.

Заҳира: Элдор Тожибоев, Умар Эшмуродов, Висол Магерамов, Мақсуд Махмудов, Аравик Бобоев, Равшан Абдурахмонов,Жамшид Ҳошимов.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 165
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 87
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 60
Испания кубоги. 1/4 финал. «Реал» дастлабки ўйинда «Сельта»га ютқазди
Испания кубоги 1/4 финали дастлабки учрашувида «Реал» ўз майдонида... 57
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook