UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  2 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  12 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0

«Локомотив» матбуот хизмати волонтерларни «Локомотив» - «Насаф» учрашувига таклиф этади Янгиликлар

«Локомотив» матбуот хизмати волонтерларни «Локомотив» - «Насаф» учрашувига таклиф этади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатига куни кеча старт берилди.
«Локомотив» биринчи учрашувни сафарда ("Навбаҳор", 1:0) ўтказди. 24 март куни энди “темирйўлчилар” ўз майдонларида қаршининг «Насаф» клубини қабул қилади. Шу куни янги мавсумнинг 2 тур ўйини «Локомотив» стадионида ўтказилади.

Ушбу учрашув олдидан «Локомотив» матбуот хизмати кўнгилли, кейинчалик футбол соҳасида фаолият юритишни режалаштирган ёшларимизни ушбу учрашувга таклиф қилади.

Волонтер этиб таклиф қилинган йигит ёки қиз учрашувга тайёргарлик пайтидан бошлаб стадион кириш назорати, матбуот хизматига кириш, матбуот маркази, стадион ҳудуди, табло бошқарувчилар, сухандон хоналарида олиб борилаётган иш жараёнини жонли равишда кузатиб боришлари мумкин. Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал. Шу сабаб сиз бу имкониятни қўлдан чиқармайсиз ва миллионлар ўйинининг яна бир мухлисига айланасиз деган умиддамиз.

Ўзингиз ҳақингизда бизга lokomotiv-uzb@mail.ru электрон қутисига ёки Мамадалиев Маъмурга +998935454546 телефон рақами орқали хабар беринг. Биз ўз тажрибамиз, билимимизни сиз билан ўртоқлашишдан мамнунмиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика