UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  0 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  1 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  2 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1

«Локомотив» БЎФМ: ёрқин келажакка интилиб... Янгиликлар

«Локомотив» БЎФМ: ёрқин келажакка интилиб...

Ўзбекистонда сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан болалар спортига берилаётган ғамхўрликнинг ортиши оқибатида болалар футболига эътибор ҳам тубдан ўзгарди.
Бунинг самараси ўлароқ мамлакатимизда охирги 10 йилликда «Пахтакор», «Машъал», «Бунёдкор» ва «Насаф» клублари қошида замонавий, халқаро талабларга жавоб берадиган футбол академияларига асос солинди. Бу эса ўз навбатида юртимизда болалар футболининг тараққий этишига хизмат қилмоқда. Биргина 2009-2013 йиллар оралиғида Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари икки мартадан жаҳон чемпионатига чиқишди. Шу мисолнинг ўзиёқ мамлакатимизда болалар футболига катта эътибор берилаётганидан дарак беради.

Профессионализм сари дадил одимлаётган «Локомотив» футбол клуби ҳам бу жараёндан четда қолаётгани йўқ. Аслида, ўзини ҳурмат қилган клуб энг аввало болалар футболига алоҳида эътибор қаратади. Зеро, болалар футболини ривожлантириш орқали ўша клуб ўз келажагига пойдевор қўяди. Шу боисдан «Локомотив» футбол клубида ҳам ушбу масалага жиддий ёндошилмоқда.

2010 йилги мавсум якунида «Локомотив» клуби олий лигани тарк этади. Ўшанда жамоада кадрлар танқислиги, заҳира ўриндиғининг торлиги жамоамиз учун қимматга тушганди. Буни тўғри англаган клуб раҳбарияти ишни янгидан ташкил этиш ҳамда «Локомотив» футбол клуби қошида болалар футболини ривожлантиришга катта эътибор қаратади. Шу мақсадда 2011 йилнинг январь ойидан «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактабига асос солинди. Футбол мактабига ўз ишининг усталари, бир вақтлар таниқли футболчи бўлган инсонлар мураббий сифатида жалб этилди. Бунга Марсель Идиатулин, Юрий Винтовкин, ака-ука Равшан ва Алишер Бозоровлар, Сергей Лошак, Даврон Досумов ва бошқалар яққол мисол бўлади.

Мактабда 8 ёш тоифасидаги гуруҳлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Айни пайтда «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактабидаги энг катта гуруҳ сифатида 1997 йилда туғилган ўсмирларни айтиш мумкин. Уларга ўз вақтида таниқли футболчи бўлган Сергей Лошак футбол сирларини ўргатиб келмоқда. Кейинги ёш тоифасидаги гуруҳ эса 1998 йилда туғилган ўсмирлардан иборат. Улар Юрий Винтовкин қўи остида шуғулланишади. Қолган гуруҳларнинг ёш тоифалари ва мураббийлари қуйидагича:

1999 йил – Даврон Досумов ва Низом Нортожиев,

2000-2001 йиллар – Равшан Бозоров,

2002-2003 йиллар – Алишер Бозоров,

2004 йил – Дилшод Отамухамедов,

2005 йил – Сайдулла Турсунов.

Бундан ташқари мактаб қошида 1995-96 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат гуруҳ ҳам мавжуд бўлиб, улар 2014 йилги тайёрлов гуруҳлари ўртасида шаҳар биринчилигида иштирок этишолмайди. Аммо, «Локомотив» клуби бу ёш тоифасидаги иқтидорли футболчиларни бир жамоага жамлаган ҳолда катталар ўртасида Тошкент шаҳар биринчилиги, яъни 2-лига мусобақаларида қатнашади. Бу ёш тоифасидаги йигитларга Марсель Идиатуллин, Суннатилла Абдурасулов, Рустам Орипов ва Суннат Рўзиевлар мураббийлик қилади. 2-лигада ўзини ҳар томонлама кўрсатган футболчилар эса келгуси йил «Локомотив» клуби ёшлар жамоасига қабул қилинишади. Бугунги кунда асосий жамоа таркибига дадил кириб бораётган иқтидорли ёшлардан И.Алибоев, Қ.Рўзиев, Н.Ефременко, С.Каримов, А.Прохоровлар айнан «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактабида тарбияланишган. Бундан хулоса шуки, темирйўлчилар узоқни кўзлаб иш юритишмоқда. Мактабда фаолият олиб бораётган мураббийлар эса ФИФА ва ОФКнинг тегишли «В» ва «С» лицензияларига эга.

Ўрни келганда таъкидлаш жоизки, «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари 2011 йилдаёқ ўз ютуқлари билан мухлису-мутахассислар назарига тушишганди. Хусусан, Юрий Винтовкин шогирдлари (1998 йилда туғилган футболчилар гуруҳи) Қашқадарёнинг Муборак шаҳрида ўтказилган Борис Серостанов хотира турнири ҳамда Тошкентда ўзбек футболи дарғалари хотирасига бағишлаб ташкил этилган халқаро турнирда муносиб иштирок этишган ҳолда совриндорлар сафидан жой олишганди. Шунингдек, Тошкент шаҳар биринчилигида ҳам бу жамоа дебютант учун ижобий натижа қайд этган.

Ортда қолган 2013 йилги мавсумда «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари Тошкент шаҳар болалар лигаси турнирида 24 жамоа орасида 6-ўринни қўлга киритди. Ташкил топганига эндигина 3 йил бўлган жамоа учун бу у қадар ёмон натижа эмас. Умид қиламизки, янги мавсум ўйинларида «Локомотив»нинг эртаси бўлган ёшларимизнинг ғалабалари янада салмоқли бўлади. Бу йўлда уларга омад тилаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика