UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  35 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  8 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  15 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

“Локомотив-БФК”– Хоразм вилояти чемпиони Янгиликлар

“Локомотив-БФК”– Хоразм вилояти чемпиони

Хоразм футбол федерацияси тақвим режасига асосан, 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.
Бир неча кун давом этган учрашувлар Урганч шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида уюштирилди.

Мазкур мусобақада воҳанинг 18 та жамоаси иштирок этди. Барча ўйинлар қизиқарли ўтди. Айниқса, ярим финал баҳслари кескин кечганлиги билан мухлисларда илиқ таассурот қолдирди. Натижада, ушбу икки ўйин бир хил ҳисобда якун топди, 1:0. Урганчнинг “Локомотив-БФК” жамоаси вилоят марказининг бошқа бир жамоаси “Интернат-Намуна”ни, “БЎСМ-1”(Хива) жамоаси эса “Динамо”ни ана шундай ҳисобда мағлубиятга учратди.

3-ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда “Интернат-Намуна”чилар “Динамо” вакиллари устидан 2:0 ҳисобида устун келишди. Ҳал қилувчи учрашувда Анвар Алимов устозлик қилаётган “Локомотив-БФК” ёш футболчилари  хивалик тенгқурларини йирик, 3:0 ҳисобида доғда қолдиришиб, вилоят чемпионлигини қўлга киритишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика