UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  0 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  1 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  10 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  5 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  9 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  13 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2

«Локомотив» барчани янги футболчиларни таништириш маросимига таклиф қилади Янгиликлар

«Локомотив» барчани янги футболчиларни таништириш маросимига таклиф қилади

10 март, соат 11:00да Тошкентнинг "Локомотив" футбол клуби бош мураббий ва таркибга келиб қўшилган янги футболчиларни кенг оммага таништирув маросимини ўтказади.

Маросим тўрт қисмдан иборат бўлади.

Биринчи қисмда «Локомотив» стадионининг анжуманлар залида ўтказиладиган тадбир чоғида жамоа бошлиғи Қобилжон Юнусов журналистларга жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ва катта мураббий Андрей Микляевни таништиради ва улар ОАВ вакиллари қизиқтирган саволларга жавоб қайтарадилар.

Иккинчи қисмда эса «Локомотив» клуби бош директори вазифасини бажарувчи Зокиржон Сейдуллаев ва жамоа бошлиғи Қобилжон Юнусов бу йилги мавсумда “темирйўлчилар” киядиган янги либослар билан таништирадилар ва жамоага таклиф қилинган янги футболчиларга рақамлари туширилган либосларни тақдим этадилар.

Учинчи қисмда янги таклиф этилган футболчилар майдонга чиқиб келадилар ва мухлислар қаршисида яна бир марта таништирилади. Майдонга чиқиб келган янги футболчилар ўз махоратларини (дриблинг, техника) намойиш этадилар.Ушбу таништириш маросимида футболчилар мухлисларга тайёрлар қўйган совғаларни ҳам тақдим этадилар. Шу билан бирга стадионга йиғилган мухлисларга дастхат ҳам берадилар.

Маросимнинг тўртинчи қисмида жамоанинг барча футболчилари ва клуб раҳбарияти иштирокида профессионал фотографлар билан янги мавсум учун расмга тушадилар. Ушбу фото тадбирни яна барча ОАВ ходимлари ҳам суратга олишлари мумкин ва кейинчалик реклама, тадбирларда ишлатишлари мумкин.

Тақдимот маросимига барча ОАВ вакилларини ва барча футбол мухлисларини таклиф этамиз. Мухлислар учун дарвозалар соат 11:00дан очиқ бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика