UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  3 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  13 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  16 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0

Лочин Солиев: Бу йил ўз ўйинимни юз фоизга кўрсата олмадим Янгиликлар

Лочин Солиев: Бу йил ўз ўйинимни юз фоизга кўрсата олмадим

Биринчи лигада бу йилги мавсумни омадли ўтказган “Андижон” жамоаси яна кучлилар сафига қайтди. Биринчилик баҳслари якунланишига уч тур қолганда андижонликлар олий лига масаласини ҳал этишди.
Ушбу муваффақиятда тажрибали ҳужумчи Лочин Солиевнинг ҳам ўзига яраша ҳиссаси бор. Йил бошида олий лига жамоаларидан таклиф тушган бўлишига қарамай, Солиев “Андижон”да қолишга қарор қилганди. Мавсум давомида ҳужумчи покер ва дублларни қайд этган ҳолда жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Қолверса, ҳужумчи биринчилик баҳсларида рақиблар дарвозасини 15 бор ишғол этиб жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди. Мавсум якунлари тўғрисида Солиев билан суҳбатлашдик.

- Лочин, олий лига йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилдинглар. Шу боис энди енгил нафас олаётгандирсизлар?

- “Шердор” устидан қозонилган ғалабадан кейин олий лига масаласини ҳал қилгандик. Шунга қарамай, қолган учрашувларни ҳам муваффақиятли ўтказдик. Умуман олганда, мавсум бошидан фақат мана шу мақсад йўлида кураш олиб бордик. Шунинг учун бир йилдаёқ кучлилар сафига қайтишимизга ишонгандим.

- “Андижон” ва “Машъал” бошқа жамоалардан яққол кучли бўлишгани учун вазифа муддатидан олдин бажарилди деб ҳисоблайсизми?

- Тўғри, таркибимиз нисбатадан кучлироқ ҳамда савия жиҳатдан бошқа клублардан устунроқ эди. Тан олиш керак, биринчи лигада кўп жамоаларнинг савия паст. Бошқалардан бир бош устунлигимиз эвазига йўлланмани қўлга киритдик.

- Олий лигада тўп сурган футболчиларга қуйи лигада ўйнаш осон бўлгандир. Умуман мавсум сиз қандай ўтди?

- Якунланган мавсумда ўзимни юз фоизга кўрсата олганим йўқ. Чунки бундан ҳам яхшироқ ўйнай олишимга ишонаман. Бунга нима ҳалақит қилдими? Биринчи навбатда айтишим мумкинки, биринчиликда барибир олий лигадақа ўйинлар бўлмайди. Масалан, биринчи лигада фикрлаб ақл билан ўйнайдиган жамоалар деярли йўқ. Бундан ташқари майдонларнинг ҳолати жуда ёмон. Бундай майдонларда ўйининг чиқмайди. Айниқса, сафардаги кўплаб учрашувларда ўйинимиз қовушмади. Шу сабабли “Оқтепа”, “Чуст-Пахтакор” ва “Зарашфон” жамоаларига ютқазиб қўйдик. Ва албатта жароҳат ҳам барқарор ўйнашимга тўсқинлик қилди. Биринчи босқичда жароҳат сабабли 6та учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим.

- Ҳужумчи учун биринчи лигада 15та голни қандай баҳолаш мумкин?

- Албатта, бундан ҳам кўпроқ гол бўлиши керак эди. 15та гол ҳам ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бунинг учун жамоадошларимнинг ҳам ёрдами катта бўлди. Шу сабабли жамоадошларимдан миннатдорман.

- “Машъал” иккала учрашувда ҳам “Андижон”ни мағлубиятга учратди. Бу муборакликларни кучлироқ эканлигидан далолатми?

- Бу жамоалар ўртасидаги ўйинда битта гол ғалаба тақдирини ҳал қиларди. Муборакда ҳам Андижонда ҳам шундай ўйинлар кечди. Тўғри, “Машъал” ҳам яхши шаклланган жамоа. Ўзаро ўйинларда омад уларга кулиб боқди.

- Жорий мавсумни олий лигада ўтказишингиз мумкин эди. “Шўртан” жамоасидан таклиф тушганди ва маълум вақт ғузорликлар сафида бўлдингиз. Лекин ўшанда биринчи лигани танлаб нима учун “Андижон”га қайтишга қарор қилдингиз?

- “Андижон” биринчи лигага тушиб кетганидан сўнг олий лигада фаолиятимни давом эттириш мақсадим бор эди. Боз устига “Шўртан”дан таклиф тушганди ва Ғузорда ўйнаш имконияти бор эди. Аммо биринчи лигага тушиб кетган бўлишига қарамай “Андижон”да мени нимадир ушлаб турди. Ўша пайтда ич-ичидимдан “Андижон”ни олий лигага қайтаришни бурчим деб ҳис қилдим. Бундан ташқари мураббийлар ва клубимиз президенти Зафар ака Зулунов ҳам қайтишимни хоҳлашгани катта туртки бўлди. Яъни, раҳбарият нафақат олий лигага олиб чиқишни, балки кучлилар сафида муваффақият қозонадиган жамоа шакллантиришни мақсад қилгани ҳам қайтишимга сабаб бўлди.

- Биринчи лигада аввал ҳам ўйнагансиз, тўғрими?

- Ҳа, 2005 йилда ҳам биринчи лигада тўп сурганман. Ўша вақтдаги билан ҳозирги биринчи лига ўртасида фарқ бор албатта. Лекин фақр у қадар катта эмас. Йўқ эмас, қисман бўлса-да ўсиш бор. Ўшанда биринчи лигада 28та гол урганимни айтиб ўтишим мумкин.

Айни пайтда Азамат Абдураимовнинг қўл остида тўп суряпсиз. Бу мураббий билан ишлаш қандай бўлмоқда?

- Азамат ака қизиққон ва ишга чанқоқ мураббий. Шунингдек, ҳар бир футболчи билан тил топишишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари машғулотларни қизиқарли ўтказади. Мураббийимиз бизга ишонч билдирганди ва бу ишончни оқладик.

- Қандай фикрдасиз, “Андижон” ҳозирги таркиб билан олий лигада муносиб қатнаша оладими?

- Менимча, келаси йили олий лигада таркибни янада кучайтириш керак. Бунинг учун жамоага яхши савиядаги ўйинчиларни жалб этиш лозим. Ўйлайманки, мураббийлар элитада жамоани сезиларли даражада кучайтиришади. Шу ўринда мухлислар ҳам фикр билдирмоқчи эдим. Биринчи лигага тушиб кетган бўлишимизга қарамай, ишқибозлар ҳар бир учрашувда бизни муносиб қўллабғқувватлашди. Ўзбекистонда “Андижон” клубининг мухлисларига ўхшаган фанатлар йўқ. Олий лигага айнан уларнинг ёрдами билан ҳам қайтдик. Бунинг учун мухлисларимизга раҳмат айтаман. Қолаверса, уларнинг ишончини оқлаш бизнинг бурчимиз эди. Буни уддалаб мухлисларимизни хурсанд қилдик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика