21 apr 10:53
News

“Ливерпул”нинг 25-ғалабаси, “Аякс”нинг кубок финалидаги мағлубияти (ФОТО)

Якшанба оқшомида Европа яшил майдонларида катта футбол байрами давом этди.
Англия Премьер-лигасида “Ливерпуль” клуби ўзининг 25-ғалабасини нишонлади ва чемпионлик сари яна бир қадам ташлади. Ушбу турда мавсум омадсизи “Манчестер Юнайтед” сафарда Дэвид Мойеснинг собиқ жамоаси “Эвертон”га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Голландия Кубогининг ҳал қилувчи финал учрашувида чемпионлик сари яқинлашиб келаётган Амстердаммнинг “Аякс” клуби кутилмаган мағлубиятини қарши олди. Шу ва якшанбанинг бошқа муҳим воқейликларини суратлар орқали баён қиламиз.

Луис Суарес "Ливерпул"нинг "Норвич" дарвозасига киритилган 3 та (3:2) голидан бирига шу тарзда муаллифлик қилди 

"Ливерпуль" дарвозабони Симон Миньоле тўп учун курашда рақибга имконият бермаяпти

"Ливерпуль" аъзоси Рахим Стерлин дублга эришди ва Суареснинг голига ҳаммуаллифлик қилди

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи "Халл"га қарши ўйинда (3:0) ҳисобни шу ҳужумдан сўнг очди

"Арсенал" ҳужумчиси Лукас Подольски "Халл" билан ўйинда (3:0) дублга эришди

Фил Жонснинг қўл билан тўпни қайтариши "Манчестер Юнайтед" дарвозасига пенальти белгиланишига сабаб бўлди

 

"Эвертон" ярим ҳимоячиси Кевин Миральс "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда (2:0) якуний хисобни ўрнатди

"Эвертон" мухлисининг "МЮ" ҳужумчиси Уэйн Рунига етарлича саволлари бор

 

"Эвертон"нинг ғалабаларида бош мураббий Роберто Мартинеснинг хиссаси катта

"Монако" ҳужумчиси Димитар Бербатовнинг "Ницца" дарвозасига киритган "парашют" усулидаги супер голи

"Байер" ҳимоячиси Эмир Спахич "Нюрнберг" дарвозасига 2 та (4:1) тўп киритди

 

"Штутгарт" ҳужумчиси Какау "Шальке" дарвозасига ғалаба (3:1) тўпини киритмоқда

"Аякс" фанатлари Голландия Кубогининг финалида файер-шоу уюштиришди. "Аякс" - "Зволле" – 1:5

"Зволле" футболчилари Голландия Кубоги финалидаги "Аякс" устидан қозонилган тарихий ғалабани тантана қилишяпти

"Лорьен" ҳужумчиси Венсан Абубакар "Монпелье"га қарши ўйинда жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди - 4:4

"Бенфика" клуби "Ольяненсе"ни мағлуб (2:0) этди ва Португалия чемпиони бўлди

"Барселона" ўз уйида "Атлетик" клубига имкониятни бой бера туриб, якунда Лео Мессининг голи эвазига ғалаба (2:1) қозонди

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook