UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  0 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  13 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити" 3:2 Янгиликлар

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити" 3:2

АПЛ 34-турининг марказий учрашуви: "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" қарама қаршилигидан матнли он-лайн трансляцияни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


Севган ишингиз билан машғул бўлинг. Ишингиздан роҳат олинг! Ўйинни сиз учун Аброр Қодиров шарҳлаб борди. Эътибор учун ташаккур! Омон бўлишга мажбурсиз!

Бу ўйинда футбол деб аталмиш ўйиннинг барча жозибасини кузатиш имконига эга бўлдик! Уни шарҳлаб бориш ҳам роҳат бағишлади! 

Бутун "Ливерпуль"ни ўз олдига тўплаб олган Стиви Жи жамоадошларига қарата "Биз буни эплай оламиз! Биз буни уддалашимиз шарт!", дея ҳаммани рухлантирди. Ҳа, Жеррерд Англия чемпиони бўлишга муносиб! 

90+5. Тамом. Лейванинг оёғига тўп тегмади. Лекин бу драмматик ўйинда Ливерпуль ғалаба қозонишига ҳалал бермади.

90+4. Сўнгги ўзгариш "Ливерпул"да. Лукас Лейва Стерлинг ўрнига. Лейванинг оёғига тўп тегишига ишонасизми?  

90+4. Ия, мана карточканинг бошқа ранглиси ҳам бор экан Клаттенберг чўнтагида. Хэндерсонга қизил!

90+3. Сити "ўйинни қутқар" миссиясини амалга ошириш учун бутун жамоа бўлиб уриняпти. 

90+1. Show must go on!, (Шоу давом этмоғи лозим) дея ҳакам ўйинга 5 дақиқа қўшиб берди.

90. Компани плеймейкерга, ярим ҳимоячилар ҳужумчига айланиб олишди. Бошқа илож ҳам йўқ-да!

89. Ўйин қаҳрамонларидан бири — Коутиньо ўрнига майдонга Мозес тушириляпти.

87. Суарес бугун тенгсиз... ўйиндан ташқари ҳолатда қолиш сони бўйича.

85. Коутиньо Сабалетани йиқитди. Жарима тўпини Насри амалга оширди. Ҳимоячилар амаллаб уни узоқлаштирди.  

83. "Энфилд" яна бор овозда куйлай бошлади. Ўша сиз билан машхур қўшиқни.

81. Демичелес бурчак тўпидан кейин бош билан аниқ зарба берди. Миньоле керакли вақда, керакли жойда эди.

80. Сити бутун жамоа бўлиб ҳужумда. Бурчак тўпи ишлади. 

77. Ҳаа, энг муҳим паллада, чемпионатнинг энг тажрибали ҳимоячилари  ёш болаларча хатоларга йўл қўймоқда. Компани, қандай хато!.. 

76. ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Драматизм! Коутиньо! 3:2!

73. ВУУУХ! Сильва Агуэро узатган тўпни дарвозага тўғрилаб қўйиши учун оёғи узунлиги Жеконикидек бўлиши керак эди. Бироз улгурмади.

72. Уч кишилашиб ўйиндан ташқари ҳолатга ўтиб олган Ливерпуль ҳужумчилари Харт дарвозасига тўпни киритди. Ҳисобга олинмагани эса тушунарли.

70. Суареес!, деб бақираётганимда ён ҳакам байроқчасини кўтариб қолди. Ўйиндан ташқари ҳолат

69. Ньютон қонуни барча учун бир ҳил ишламайди шекилли. Негадир Суарес ҳа деганда йиқилиб тушаверяпти.

67. Оҳо "какие люди?". Агуэро майдонга тушяпти. Эдин Жеко ўрнига.

66. Миньолееее! Жеконинг кучли зарбасини қайтарди. What a save!

65. Жароҳат олган Старриж ўрнига Стерлинг. 

64. Суарес рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Пенальти сўради. Клаттенберг эса Суарес фикрига қўшилмади.

63. Ўн дақиқа ичида биринчи бўлимдаги меҳнатини йўққа чиқарди "қизиллар".

62. ГОООООООООЛ! 2:2! Автогол. Ҳаммасини қайтадан бошлаймиз. Ливерпулни чемпион қилиб қўйишга шошманг.

61. Биринчи бўлимдаги Сити эсингиздами? Унитинг уни.

60. Старриж! Очиқчасига тўпни қизғанди. Хавфли қарши ҳудумни йўққа чиқарди.

59. Сити сал қолса ҳисобни тенглаштириб қўйиши ҳеч гап эмасди. Жеконинг ойёғи Сильва узатган тўпга етмай қолди. Жеконинг оёғи-я?!...

58. Пеллегрини жамоасининг заиф нуқтасини сезиб, Навас ўрнига Милнерни туширганди. Айнан инглиз футболчисининг пасидан кейин Сильва ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

57. ГОООООООЛЛЛЛЛ! Сильванинг бу голини бекор қилиш имкони йўқ!

55. Бу орада Сити гол уришга ва бу гол бекор қилинишга улгурилди. Тўп Сильвага етказилаётганида майдондан чиқиб кетиб бўлганди. 

53. Милнер олдинга бориб, Фланаганга урилди. Хавфли нуқтадан жарима ишламоқчи бўлганди. Ишонишмади унга. 

50. Шкртел! Ажойиб "подкат". Гўзаллик. Шунчаки гўзаллик.

49. Навас ўрнига майдонга Мильнер туширилди. Бир бўлим давомида Навас деган футболчи ўйнапти-ку, биз уни деярли кўрмабмиз ҳам.

47. Раҳим Стерлингнинг иккинчи бўлимдаги дастлабки зарбаси трибунадан қўним топди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Ўзбекчада чапдан ўнгга, арабчада ўнгдан чапга, япончада тепадан пастга, он-лайн матнли трансляцияда эса пастдан тепага қараб ўқилади. Иккинчи таймни болаймиз!

— Нафас ростлашга имкон бермади биринчи тайм. Иккинчиси янада қизғинроқ бўлишига умид қиламиз. Узоқлашманг. Мен эса нафас ростлашга кетдим.

— "Ливерпуль" афсоналаридан бири Билл Шенкли бир вақтлар, "Айримлар футбол, бу — ҳаёт, дейишади. Аслида ундай эмас. Футбол — ҳаётдан ҳамм ортиқроқ", деганди. Бугун "Энфилд"даги ажойиб муҳитни яратиб бераётган муҳлисларнинг кўпчилиги бу гапга қўшилса ажаб эмас. 

ТАНАФФУС!

45. "Манчестер Сити" эрталаб "будилник" чалинганда уйғонмаган, кейин эса ишга кеч қолаётганини англаб, шошиб қолган ҳодимни эслатяпти.

44. "Ман Сити"нинг яна бир ҳужуми. Тайм сўнггига келиб жонланиб қолди. Зарбаааа! Фернендиньонинг кучли зарбасидан кейин Миньоле жамоасини қутқарди.

43. Сильва! Зарбааа! Навас қанотдан тўпни узатди. Силва бош билан берди. Хавфлииии!

42. Оу, Миньоле ўйинга интрига қайтармоқчи бўлди шекили. Тўпни сал қолса рақибларга ошириб берарди.

40. Кеча Тошкентда "Самсунг" компанияси "Гелэкси С5" мобил қурилмасини тақдимотини ўтказди. АПЛда эса бу мавсум "Ливерпуль" "Гол урсин С3"ни  намойиш этяпти. Старриж, Суарес, Стерлинг.

37. Яя Туре йўқ бўлгани учунгина Сильва зарба берди. Мм... Туре анча яхшироқ бажарган бўларди. Самарасиз.

36. Ситининг ҳужуми. (Шунақаси ҳам бўлиб турибди баъзан). Жарима тўпи ишлади Жеко.  

33. Ўйин саалгина тинчлангандек. Салгина.

29. О, мана манчестерликлар ҳам вазият яратишди. Лекин Жеконинг зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди. Айтганча, Ливерпуль дарвозабони Миньоле. Шунчаки эслатиб қўйдим-да. ТВда кўринмаяптику.

27. "Жаноб, мени чимчилаб юборсангиз", дейди-ку бир филмда. Ситини чимчилаб юборинглар. Сити эканини, Чемпионлик учун курашаётганини эслатиб ҳам юборсанглар яхши бўларди

26. Ливерпуль икки бор бурчак тўпини амалга оширди. Аввалига мутлақо бўш қолдирилган Жеррард жуда кучли зарба берди. Кейин у бурчакдан тўпни Шкертелга етказди. Ҳимоячининг бош билан берган зарбаси тўп ва тўрнинг учрашуви билан якунланди. 

25. ГОООООООООЛ! Шкртеееел! Шкр-шкр-шкртел!

23. Манчестер Сити биринчи марта позицион ҳужум уюштирганди. Дарҳол қарши ҳужум билан жазоланди. Сал қолса гол билан ҳам жазорланарди!

22. Манчестер Сити бурчак тўпи тепди. Ҳужум вақтида қоида бузганча яна ортга қайтди. Ҳозирча ортиғини эпламаяпти "мовийлар"

19. Хави Гарсия майдонга тушиб улгурмай ўзини кўрсатиб қўйди... Ҳакамга. Ҳакам унга жавобан карточка кўрсатди. Сариғидан ҳозирча.

18. Яя Туре майдонни тарк этяпти! Ҳа... Жароҳат олган кўринади. Ўйин шарҳловчиси буни ўтказиб юборилган иккинчи голга қиёслаяпти. Яя ўрнига Хави Гарсия майдонда...

15. Старриж!!  Таблодаги "1"ни "2" қилмоқчи бўлди. Бироқ ҳозирча "Ливерпул"нинг бири икки бўлганича йўқ.

14. Ўйин темпи бармоқлар темпига монанд. Ёки аксинча, бармоқларим темпи ўйин шиддатига мос равишда клавиатурани қийнаяпти. Ажойиб учрашув! Нафас ростлашга вақт йўқ.

12. Яя Туре Ситининг бириничи ҳужумини ташкил қилишга уринди. Лекин рақиб жарима майдонида қоида бузди. Ҳар ҳолда ҳакамлар шунақа ҳисоблади.

10. Чап қанотдан қизил футболкали йигитлар мингга қўйиб олдинга ташланди. Девор услубида бир бирига тўпни етказиб, рақиб жарима майдонига етиб олди. Раҳимнинг Суаресга узатган тўпи рақбларга насиб этди!

08. Ливерпуль тинмаяпти. Ҳужумлар, ҳужумлар...

07. Раҳим Стерлинг рақиб жарима майдонида совуққонлик билан ҳаракат қилди. Унинг алдамчи ҳаракатларига Жо Харт ҳам, ҳимоячилар ҳам лаққа тушди. Ҳаммани алдаб, бўш қолган дарвозага тўпни думалатиб қўйди. 

06. ГООООООООООЛ! ГОЛЛ! СТЕРЛИНГ!

05. Ойойой, ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ Суарес сариқ карточка "ишлаб олди". Демичелеснинг оёғи омон қолди. Лекин қўпол ўйналганди. Жуда қўпол.

04. Каутиньоооо! Ўйиндаги биринчи зарбани шу йигит йўллади. Умуман олганда, мен бақирганимчалик хафли эмасди. Сорри!

02. Камина экранга қарамай ҳам тўп кимда эналигини аниқлаб олишим қийин кечмаяпти. Ситига тўп тушиши билан бутун "Энфилд" "Ууууувввв", деяпти, ўзиникиларга қайтса "Йееееее!", дея ҳайқиряпти. Ҳозирча кўпроқ "Йееее".

 01. Эттеншн! Диққат! Бошладииик!

...... (сукут).

"Walk on, walk on with hope in your heart,

And you'll never walk alone,

You'll never, ever walk alone!", дея куйлаяпти "Энфилд". Оҳ қандай қўшиқ! Қандайин ижро! Этларни жимирлатади!



— "Ливерпуль" Ҳиллсборо воққеаларининг 25 йиллик юбилейида чемпионлик учун жуда яқин. Буюк тарихга эга бўлган "Битлз" ватандошлари "Англия Премьер-лигаси", дея қайта номланган лигадаги биринчи соврини эгаллаши учун, энг аввало, бугун "Сити" қаршилигини енгиши лозим бўлади. Чемпионлик учун курашаётган "Сити" эса қўшқўллаб ғалабани бериб қўйиш учун келмаган. Нафақат турнинг, балки бутун мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бирини сиз учун Аброр Қодиров шарҳлаб боради. Hi guys!


Қип-қизил Ливерпуль. Муҳлислар "Энфилд"га отланяпти.

"Ливерпулда якшанба кун, кўчалар бўш ва сокин", деган сўзлар билан бошланади бетакрор овоз соҳибаси Сюзанна Веганинг "In Liverpool" номли қўшиғи. Бироқ бугун Ливерпулдан сокинлик излаб бўлмайди. Ҳатто якшанба бўлса ҳам. Кўчалар ҳам бўш бўлишига умид қилишдан маъно йўқ бугун! Чемпионлик масаласи ҳал бўлиши кутилаётган жанг бўсағасидамиз! Қанақа сокинлик, Сюзанна?!

— 1989 йил 15 апрель санаси эди. "Ливерпуль" Англия Кубоги ярим финалида "Ноттингем Форест" жамоасига қарши майдонга тушган ва Шеффилддаги стадион трибуналари тўлиб тошганди. Тик туриб томоша қилинатидан секторда мухлислар шу қадар кўп эдики, натижада ўйиннинг олтинчи дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда трибунанинг ўша сектори қулаб тушади..! Бу ҳодиса "Ливерпуль"нинг 96 мухлисини ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлади.

Инглиз футболи тарихидаги энг мудхиш воқелардан бири — Ҳилсборо фожеаси содир бўлганига 25 йил бўлди. Мана шу машъум воқеа ва унда оламдан ўтган мухлисларни хотирлаб, ушбу дам олиш кунларида Англия майдонларида ўтказилаётган ҳар бир учрашув 7 дақиқа кечроқ бошланяпти. Сабаби эса оддий. Ўша фаолкат юз берганида ўйиннинг олтинчи дақиқаси ўтиб борётганди. Яна бир дақиқа ҳалок бўлганлар ёдга олиниб сукут сақланиши учун.


Таркиблар

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити"

"Ливерпуль": Миньоле; Жонсон, Фланаган, Сако, Шкртель; Жеррард, Ҳендерсон, Соутиньо, Стерлинг; Суарес, Старриж. 

"Манчестер Сити": Харт; Забалета, Компани, Демичелес, Клиши; Туре, Фернандиньо, Навас, Насри, Силва; Жеко.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика