24 sep 10:20
News

“Ливерпуль” Глен Жонсон билан шартномани узайтириш борасидаги масалани мавсум охирига қолдирди

“Ливерпуль” клуби раҳбарияти ҳимоячи Глен Жонсонга янги шартнома таклиф этишга шошилмаяпти, деб хабар беради The Telegraph.

Жамоа раҳбарияти мавсум охиригача, яъни футболчининг олдинги имзолаган шартномаси тугашига икки йил қолганча янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас.

Футболчи билан янги шартнома имзолашнинг қийин томонлардан бири бу унинг ёши бўлиши мумкин, бундан ташқари ўйинчи клубда энг кўп маош оладиган ўйинчилардан саналади.

Таъкидлаб ўтамиз, “Ливерпуль” Жонсонга маоши яхшироқ бўлган шартнома таклиф этиш ниятида эмас балки аксинча агар янги шартнома таклиф этган тақдирда ҳам унинг маоши олдингидан сезиларли даражади кам бўлиши кутилмоқда.

Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 162
Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
Ўзбекистон терма жамоасининг Дания U23 га қарши асосий таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий "твиттери" бугун Дания ... 82
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook