UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Сергей Лушчан: "Ал-Аҳли" жуда кучли жамоа"57 22:25ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади379 21:02"Уотфорд" Марио Леминага қизиқиб қолди2 20:41Маурицио Сарри "Рома"ни бошқариши мумкин0 20:27Эртага "Бунёдкор" оловранг, "Ал Аҳли" оқ либосда ўйнайди20 20:23“Металлург” Туркия йиғинини якунлади3 20:22Пол Скоулз: "Челси" ва МЮ айни пайтда Англиянинг энг кучли клублари"10 20:02Бартомеу: "Луис Энрике билан шартномани узайтиришни хоҳлаймиз"10 19:42"Шальке-04" Евгений Коноплянкани "Севилья"дан сотиб олмоқчи1 19:22Поль Погба: "Жамоага максимум ёрдам беришга интиламан"4 19:01Миралем Пьянич "Порту"га қарши ўйнамаслиги мумкин0 18:45Футболчилар ижтимоий тармоқларда30 18:35ОЧЛ-2017. "Истиқлол Хузистон" - "Ал Фатеҳ" 1:09 18:19Olamsport: Истомин рейтингда кўтарилди, қиличбозларимиз Осиё чемпионатига жўнаб кетмоқдалар0 18:15Улуғбек Бақоев: “Европалик икки легионер билан музокара олиб борилмоқда”42

30 апр 16:46
Янгиликлар

Лиссабон сари йўл: Бугун “Реал”нинг финалдаги рақиби аниқланади

Лондон. “Фулхэм” дахаси. Бунинг бугунги ЕЧЛ ўйинига қандай алоқаси бор деб ўйлаяпсизми?
Гап шундаки, “Челси” ўз ўйинларини ўтказадиган “Стэмфорд Бридж” стадионида айнан “Фулхэм” даҳасида жойлашган. Бу стадионда эса Европа Чемпионлар лигасида ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги жавоб баҳси бўлиб ўтади. Унда “Челси” Мадриднинг “Атлетико” клубини қабул қилади.

Кеча Роналду, Коэнтрау ва Пепе Португалия пойтахти Лиссабонда жойлашган “Эстадио да Луж” стадионида бўладиган финалга йўлланмани қўлга киритди. Бугунги ярим финалдан кейин ҳам португалиялик инсон финалга чиқади. Бу “Челси”дан Жозе Моуриньо ёки “Атлетико” Тьягу Мендеш бўлиши мумкин.

Биринчи ўйинда қайд этилган голсиз дуранг ҳар икки жамоадан янада ҳушёрликни талаб қилиши, шубҳасиз. Чунки мезбонлар дарвозасидан гол ўтказиб юборса, бунга камида 2та тўп билан жавоб беришлари талаб этилади. Меҳмонлар шундай ҳолга тушишса, унда “Челси”нинг қаршилигини енгиш жуда қийин бўлади.

Лондонликлар АПЛда “Ливерпуль"га қарши учрашувда захира футболчиларига имконият беришди. “Атлетико” эса ла лигада чемпионлик учун курашаётгани сабабли асосий ўйинчиларга дам бермаяпти. Азар ва Это`О жароҳат сабабли дастлабки дақиқалардан майдонга тушмаслиги мумкин.

Бундай ҳолатда Азарнинг ўрнини Шюррле эгаллайди. Ҳужумчилар борасида Моуриньо Торресга ишонч билдирса керак. Терри сафга қайтиб улгурди, Чехнинг жароҳати жиддий ва Шварцер асосий таркибда ўйнайди. Португалиялик мутахассис Азарнинг дастлабки дақиқалардан ҳаракат қилиши борасида бир қарорга келиши лозим.

Эден жароҳатини даволатди, лекин ҳозирча фақат машғулотларда иштирок этди. Лэмпард ва Микель сариқ карточкалар туфайли майдонга тушмайди. Демак, бугун Моуриньо таркибдаги муаммоларни ҳал қилиши керак. Унинг вазиятдан қандай чиқиб кетишини кузатиш ҳамиша қизиқарли.

Диего Симеоне эса фақат дисквалификацияга учраган Габининг хизматидан фойдаланмайди. У таркибда кескин ўзгаришлар қилмаслиги кутилмоқда. Мадридликлар доимгидек стандарт вазиятлар ва қарши ҳужумларга эътибор қаратишади. Ўз навбатида "Челси"дан ҳам шундай ўйин кутиш мумкин. Бу беллашувда биринчи гол жуда кўп нарсани ўзгартириб юбориши табиий.

ЧЕЛСИ – АТЛЕТИКО  

Бугун. 23:45. Лондон. “Стэмфорд Бридж” стадиони.

Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия).

Тахминий таркиблар

“Челси”: Шварцер – Иванович, Кейхилл, Терри, Аспиликуэта – Давид Луис, Рамирес – Шюррле, Оскар, Виллиан – Торрес.

“Атлетико”: Куртуа – Хуанфран, Миранда, Годин, Филипе Луис – Рауль Гарсия, Тьягу, Марио Суарес, Коке – Диего Коста, Вилья.

Жароҳатланган: Чех (“Челси”).

Дисквалификация: Лэмпард, Микель – Габи

Манба. olamsport.com

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади
ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 379
Танлов. Бугунги ўйинда "Локомотив" таркибини топинг ва ОЧЛ ўйинига чипта ютиб олинг
Бугун Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларига старт берилади. 127
Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 81
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: