04 jul 12:26
News

Лионель Месси АҚШдаги хайрия футбол ўйини ташкилотчиларини ўйинни атайлаб қолдиришда айблади

“Барселона”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лионел Месси ташкилотчиларни Лос-Анжелесдаги хайрия футбол учрашувини атайлаб қолдиришда айблади.

Эслатиб ўтамиз, маълум қилинмаган сабабларга кўра “Мессининг дўстлари” учрашуви бошланишидан бир кун аввал қолдирилган эди.

“Лос-Анжелесдаги ўйин ташкилотчиларидан жуда кўнглим қолди. Мен Перу ҳамда Колумбиядаги ўйинлардагидек у ерга бориб футболдан баҳраманд бўлмоқчи эдим. Ушбу лойиҳа ишқибозлар учун ишлаб чиқилган, шунинг учун мен ташкилотчиликдан кўнглим қолди. Стадионга келмоқчи бўлганларни қучиб қоламан. Қўллаб қувватлаганингиз учун ташаккур”, - деб ёзган футболчи ўзининг Facebook даги саҳифасида. 

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook