UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  1 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  80 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  19 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  413 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  37 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10

Линцензиялаш муаммолари Янгиликлар

Линцензиялаш муаммолари

ПФЛ олий лига клублари учун ўтказган йиғилишда Фарҳод Магометов баъзи муаммолар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Унинг энг муҳим айтган гапларини яна бир бор таҳлил қилган ҳолда клубларга фойдаси тегиши мумкин бўлган маълумотларни айнан улар учун келтириб ўтамиз.

ПФЛ директори йиғилишда клубларни лицензиялаш борасидаги ишлар яхши эмаслигини келтириб ўтди. У айнан шу жиҳат бўйича ОЧЛ учун баллар тўплашда салбий натижа қайд этганимизни, ишларни тўғри йўлга қўймаган жамоаларнинг хатоси қимматга тушганини айтди. Биз лицензиялашга оддий қараш керак эмаслиги ҳақида бир неча марта мақола ёзгандик. Мана энди, бу бизга қанчалик зиён келтирганини кўриб турибмиз. Ҳали лицензиялашга мақола охирида яна қайтамиз.

Иккинчи асосий камчилик сифатида стадионлар келтириб ўтилди. Бу борада “А” тоифали стадионлар сони бўйича қолган мамлакатлардан ортда қолиб кетганимиз эътироф этилди. Ҳозир 6та шундай стадионга эгамиз. Қолган стадионларда эса зарур ишлар амалга оширилмаяпти. Самарқанддаги стадионни ОФК “А” тоифасига киритишга қарор қилган, фақат бунинг учун ёритиш тизими ишлаши ва унинг кафолати керак бўлган. Бироқ керакли ишлар вақтида қилинмади. Оқибатда ОФКнинг бизга бўлган ишончи тобора йўқолиб бормоқда. Шунингдек, молиявий ҳужжатларни тайёрлашда клуб бухгалтерлари хато қилаётгани тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Магометов клублар ўз ишини биладиган ходимларни ишга олишни алоҳида таъкидлади. “Бухоро”нинг эса бир легионер билан юзага келган муаммоси туфайли ПФЛ 6 очко олиб ташлашга қарор қилганидан кейингина бухороликлар қарзни тўлашгани танқид руҳида таъкидланди. Ҳақиқатдан ҳам, иш ФИФАга етиб бориб, расмий хат келгунга қадар пулни тўлаш ҳақида клуб раҳбарияти ўйлаб кўрмаган.

Ўзбекистон Кубоги финалининг нейтрал майдонда ўтказилиши тўғри қарор бўлди. Чемпионатда давраларнинг худди Германия ва Италиядаги сингари ўйналиши ҳам яхши бўлди. Чунки ўтган йилларда биринчи даврани тугатган жамоалар ҳеч қанча вақт ўтмасдан ўзаро тўқнаш келишаётганди. Энди ҳар бир рақиб билан учрашув ораси деярли тенг вақтда бўлади.

2013 йилги мавсумдан бошлаб Осиё Кубокларида фақатгина ОФКнинг тегишли лицензиясига эга клублар қатнаша олиши ҳақида анча аввал маълум қилинганди. Шу сабабли маҳаллий ассоциацияларга қай тариқа лицензиялаш тўғрисидаги барча маълумотлар 2011 йил бошларида жўнатилган. Ассоциациялар клублар билан бу нарсаларни кўриб чиқишлари ва лицензияга эга бўлиш учун барча бандларни бажаришлари зарур эди.

Лицензия шартларини бажармаган клубларга миллий чемпионатда ўйнашга ҳам рухсат берилмайди. Ҳар ҳолда, хорижда айнан шундай қоидага амал қилинади. Бизда буни бажармаган клублар кўп, лекин уларга олий лигада ўйнаш маън этилмаган. Олдин ҳужжатларни кўзбўямачилик билан тўғрилашга ҳаракат қилган клублар энди лицензиялаш шартларини бажара олишмади.

Келинг, шу ўринда қисқача клублар қандай талабларни бажариши ва нималарга эга бўлиши ҳақида маълумот бериб ўтсак. Бундан олдин ҳам ушбу бандларни ёзиб ўтгандик. Бироқ жамоаларимиз уни бажаришни уддалай олишмади. Хўш, аслида лицензиялашдан ўтиш шунчалик қийинми? Ўқувчилар бунинг унчалик қийин эмаслигини ўзлари билиб олишади.

СПОРТ БАНДИ
Ёшлар футболининг ривожланиш дастурига эга бўлиши
ОФК ҳар доим ўсмирлар ва ёшлар футболига катта эътибор қаратиб келмоқда. Шу сабабли ҳам илк банд айнан болалар футболига оид дастурга эга бўлиш билан бошланган. Ҳар бир клуб бундай ривожланиш дастурларига эга бўлиши шарт. Бу энг камида 3 йилдан 7 йилгача бўлган муҳлатда турли ёш тоифасидагиларни қамраб олиши лозим. Эътиборли тарафи шундаки, ОФК нафақат ёшлар жамоаларига эга бўлиш шартлигини, балки уларнинг ҳамиша ўсиб, тараққиётга эришишини ҳам истамоқда. Ёшлар футболини ривожлантириш дастурига кўра, ҳар бир жамоа барча техник жиҳозлар билан таъминланган бўлиши ҳам керак. Техник, маъмурий ва инфратузилма жиҳатлардан бирор муаммо бўлишига йўл қўйилмайди.

Бу жиҳат бўйича лицензиядан ўтказиш тартибини лицензия берувчи ташкилот ОФКнинг умумий қоидалари асосида ишлаб чиқиши ҳам мумкин. Лекин бу умумий талабга зид келмаслиги керак.

Ёшлар жамоалари
Албатта, ҳар бир жамоанинг ёшлар таркиблари ҳам фаолият олиб бориши зарур. Имкон қадар уларни бир ҳудудда тарбиялаб борган маъқулроқ. ОФК тавсиясига кўра, турли ёшгача бўлган жамоаларнинг қуйидагича тартибда учрашувларда майдонга тушиши айтиб ўтилади:
- 17, 19 ва 21 ёшгача бўлган жамоалар бир мавсумда 40дан ортиқ расмий ўйинларда майдонга тушмаслиги зарур
- 13 ва 15 ёшгача бўлган жамоалар бир мавсумда 30дан ортиқ расмий ўйинларда майдонга тушмаслиги зарур

Умуман олганда, ўз дастурига эга бўлмаган бемалол ОФКнинг болалар ва ўсмирлар футболи ҳақида чиқарган китобидан фойдаланишлари ҳам мумкин. Ўша китобда қисқа бўлса-да, барча ёшдагилар учун қандай нормативлар белгилангани ва бошқа нарсалар қайд этилган.

Лицензия берувчи ташкилот ёшлар жамоалар сонига минимал талаб қўйиши, ўзлари тавсия қилган мусобақаларда қатнашиш ва футболчиларни расмий рўйхатдан ўтказиш сингари жиҳатларни шарт этиши мумкин.

Футболчиларга тиббий ғамхўрликнинг аъло даражада бўлиши
Асосий таркибда ўйнаётган барча футболчилар доимий тарзда назорат қилиб турилишини таъминлаш шарт. Бунда ҳам барча қулайликлар ва техник аппаратлар бўлиши лозим. ОФК футболчиларнинг тиббий паспорти рўйхатдан ўтказишнинг шартли бир қисми бўлишини маъқуллайди. Тиббий текширувлар малакали докторлар томонидан олиб борилгани ҳақида тасдиқнома бўлиши ҳам талаб қилинади. Янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш пайтида бунга алоҳида эътибор қаратиш зарурияти мавжуд. Ёш футболчилар учун эса алоҳида белгиланган қоидалар ишлаб чиқилган бўлиб, бу ОФКнинг махсус йўриқномасида келтириб ўтилган. Ўзи бу тизим яхши йўлга қўйилган. Тиббий текширувларни Чиғатойдаги махсус гуруҳ ўтказмоқда.

Профессионал футболчилар расмий (ёзилган) шартномага эга бўлиш

Ҳар бир жамоа профессионал футболчилар билан ёзма тарзда имзоланган шартномага эга бўлмоғи даркор. Унда барча саволларга аниқ-тиниқ жавоб берилиши лозим. Акс ҳолда, кейинчалик футболчи ва клуб ўртасида келишмовчилик келиб чиқиш эҳтимоли ортади. Бу борада лицензия берувчи ташкилот ФИФА қоидалари асосида минимал талабларни ишлаб чиқиши мумкин. Бунда футболчилар сонини чеклаш, шартнома бандларини белгилаш сингари омилларни киритса бўлади.

Ҳакамлик масалалари ва ўйин қоидалари
Учрашувлар давомида ҳакамлар билан муносабатда ҳурмат сақланиши ва футболчиларнинг ўйин қоидаларидан тўлиқ хабардор бўлишларини таъминлаш мақсадида маълум вақт оралиғида ҳакамлар корпуси ёрдамида семинарларни ўтказиб туриш тавсия қилинади. Бунда умумий ўйин қоидалари, ўзгаришлар, тортишувли вазиятлар муҳокама этилиб, савол ва жавоблар руҳида анжуманни ташкил этиш мумкин. Лицензия берувчи бундай семинарда иштирок этганлик тўғрисида ҳужжат талаб этишга ҳам ҳақли.

Ирқий тенглик тажрибаси
Ирқчилик ҳамон жамиятдаги энг зарарли иллатлардан бири бўлиб турибди. Футболда барча ирқи, дини, кўринишидан қатъи назар тенг муносабатга ҳақли. ОФК ушбу жараённи клублар ва маҳаллий ассоциациялар ёрдамида ижобий кўринишга келтиришга ҳаракат қилмоқда.

ИНФРАТУЗИЛМА БАНДИ
ОФК клублар мусобақаси учун тасдиқланган стадионга эга бўлиш
Талаб даражасидаги стадионга эга бўлиш ҳам барча клубларга шарт этиб белгиланган. Бу борада лицензия берувчи ўзининг минимал талаблари баён қилинган ҳужжатни ишлаб чиқиш имкониятига эга. Лекин стадионларни исталган пайтда инспекция қилиш ҳуқуқи барибир ОФКнинг ўзида сақланиб қолади. Бунда ОФКнинг Чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги мусобақаларини ўтказилган мўлжалланган стадионлар учун қўйган талаблари мос келади. Унга кўра, стадионда жамоалар, ҳакамлар, мухлислар, журналистлар, юқори мартабали меҳмонлар, ТВ ва радио ходимлари учун барча қулайликлар яратилиши шарт. Хавфсизликнинг таъминланиши ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлган бандлардан биридир. Ўзи стадионни текшириш шартлари бир неча саҳифадан иборат. Бу борада энг тўғри баҳо ОФК комиссияси томонидан берилган. Унга кўра, ҳозирги пайтда фақатгина бешта стадион бундай талабларга тўғри келади.

Машғулот ўтказиш учун шароитлар
Бу ҳам деярли стадионга қўйилган талабларга ўхшаш жиҳатлардан иборат. Албатта, ўша жамоанинг ўзига тегишли хусусий ёки фойдаланишга рухсат берадиган ҳужжатга эга бўлиши лозимдир.

Ёшлар машғулотлари учун шароитлар
Лицензия берувчи ёшлар машғулот ўтказишлари учун мўлжалланган ёпиқ ва очиқ спорт иншоотлари сонини белгилаши, кийиниш ва тиббиёт хоналари ҳамда бошқа қулайликларни талаб қилишга ҳақли деб белгиланган. Бизнингча, айнан шу бандга тўғри келадиган жамоаларимиз сони унчалик ҳам кўп эмас. Чунки футболимиздаги энг асосий муаммолардан бири айнан болалар ва ўсмирлар футболи билан боғлиқ бўлиб турибди.

ШАХСЛАР ВА МАЪМУРИЯТ БАНДИ
Клуб маъмурияти
Клублар барча зарур нарсалар билан жиҳозланган офисларига ва ҳафтада беш кун ишлайдиган ходимларга эга бўлиши лозим. Унда телефон, факс ва боғланишга имкон берувчи турли нарсалар борлиги талабларнинг энг муҳимларидан биридир.

Бош менежер
Бош менежер ёки клубда унинг вазифасини бажарувчи бошқа лавозимдаги шахс бўлиши даркор. У маҳаллий ассоциация ва лицензия берувчи ташкилот билан барча муаммоларни ҳал қилмоғи шарт.

Молия масалалари котиби
Молиявий ҳисоботлар тайёрловчи, бошқача айтганда, биздаги бухгалтер лавозимидаги ходим. У молиявий мониторинг натижаларига бош жавобгар шахс ҳисобланади.

Хавфсизлик хизмати котиби
Ушбу ходим доимий равишда маҳаллий полиция билан алоқада бўлиши лозим. Шунингдек, ОФК томонидан махсус ташкил этиладиган курсларда ўз малакасини ошириши мумкин. Ушбу ходимнинг вазифаси ва мажбуриятлари ОФК тарафидан анча кўп қилиб ёзиб қўйилган. Европа тажрибасидан маълумки, стадионда хавфсизликни таъминлашда нафақат полиция, балки стадион хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам фаол иштирок этишади. Кўпинча келишмовчиликларнинг келиб чиқиши айнан улар тарафидан бартараф қилинади.

Матбуот котиби
Матбуот котибларининг ўрни ва аҳамияти замонавий футболда тобора ошиб боряпти. Чунки улар ўзаро алоқаларни ушлаб туришда муҳим шахслар саналишади. Маҳаллий ассоциация ОФК кўмагида матбуот котиблари учун алоҳида курс ташкил этиши мумкин. Бутун мавсум давомида журналистларга жамоа ҳақида ахборот бериш, учрашув кунлари матбуот анжуманлари ўтказиш ҳамда медиа релизлари тайёрлаш айнан матбуот котибининг зиммасига киради. Европада ва баъзи Осиё давлатларида ҳам ҳозирги пайтда бутун бир гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Яъни, медиа бўлими ташкил этилиб, унда бир неча ходимлар иш юритишмоқда.

Шифокор
Жамоанинг бош шифокори биринчи жамоа футболчиларининг саломатлиги, уларнинг допинг истеъмол қилмаслиги, шунингдек, ёшлар жамоаларидаги умумий аҳволга жавоб беради. Барча масалаларни ўта аниқлик билан ҳал қилиши боис доктор ҳар тарафлама малакали бўлиши шарт. Имкон қадар уни турли семинарларга малака ошириш учун юбориб туриш зарур. Бу борада ОФКнинг ўзи ҳам охирги йилларда фаоллик кўрсатиб, шифокорлар учун алоҳида семинар ташкил этишни бошлаб юборди.

Физиотерапевт
Физиотерапевтнинг вазифаси дори-дармонлар билан жамоани таъминлашда фаоллик қилиш ва машғулот жараёнлари ўтишида жамоада ҳозир бўлиш. Бундан ташқари, ёшлар жамоаларидаги футболчиларни ҳам кузатиб бориши даркор. Унга лицензия берувчи ташкилот тарафидан минимал талаблар қўйилиши мумкин. У деярли докторнинг ёрдамчиси ҳисобланади.

Биринчи жамоа бош мураббийи
Ўз-ўзидан тушунарли. Бош мураббий асосий жамоа бошқарувини қўлига олади. Унда чемпионат талабига кўра лицензия бўлиши керак. Бизда бу «Про» дипломи саналади. Маҳаллий ассоциация мураббийлар малакасини ошириш учун доимий тарзда ўқув курсларини ташкил этиб боради.

Ёрдамчи мураббий
Ёрдамчи мураббий асосий жамоани бошқаришда бош мураббийга ёрдам берди. Лекин дарвозабонлар ёки фитнес мураббийини ёрдамчи сифатида қайд этиш мумкин эмас. Чунки уларнинг вазифаси умуман бошқа ҳисобланади.

Ёшлар футболини ривожлантириш бошлиғи
Ушбу ходимнинг вазифаси ҳам барча учун тушунарли бўлса керак. У ёшлар футболининг ўсишига доир дастурнинг қандай кетаётганини кузатиб боради. Буни деярли академия директори лавозимига ўхшатиш мумкин.

Ёшлар мураббийлари
ФИФА қоидаларига кўра, ёшлар мураббийларининг сони борасида жамоалар уч хил тоифага бўлинишади: 10тагача, 10-14 ва 15-21 нафар мураббийлар борлигига қараб. 17-21 ёшли футболчилар билан ишлаётган мураббийлар «А», 11-15 ёшли ўсмирлар билан ишлайдиганлар «В» ва 10 ёшдан кичик бўлган футболчилар билан ишлайдиган мураббийлар «С» лицензиясига эга бўлишлари шарт.

Стюардинг
Европада ушбу хизмат тури жуда оммалашган. Стюардлар учрашувлар мобайнида хавфсизликни таъминлашда катта меҳнат қилишади. Уларнинг сони учрашув аҳамияти, меҳмон ишқибозларининг ташрифи ва бошқа жиҳатлар асосида ўзгариб туради.
Шунингдек, ушбу критерияда «Ҳуқуқлар ва мажбуриятлар» ва яна бошқа икки кичик критерий ўрин олган.

Навбатдаги катта критерия «Ҳуқуқий» бўлимлардан иборат бўлиб, унда «ОФК клублар мусобақаларига ҳурмат», «Лицензиялашдан бошқа ҳужжат тасдиқлар», «Клубни назорат қилиш ва хусусийлик», «Клубнинг ички тартиби», «Футболчилар ва расмийлар учун меҳнат кодекси» каби бўлимлардан иборат.

Айнан ушбу бандлар ҳақида аввал ҳам ёзиб ўтгандик. Бироқ бунинг фойдаси сезилмаяпти. Балки, бу сафар улар тегишли хулосага келишар. Бу бандлар учун учун янги йилга муносиб совға бўлади деган умиддамиз.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика