06 aug 12:15
News

Libertatea: «Арсенал» Марикани ўз сафига қўшиб олиши мумкин

«Штутгарт» клубининг собиқ ҳужумчиси Чиприан Марика фаолиятини «Арсенал»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда унинг агенти Жованни Бекали хабар берди.
«Биз «Арсенал» билан деярли келишувга эришдик, бу ҳафтада нима бўлишини кўрамиз.

Марика — яхши ҳужумчи. У клублар сафида ва Руминия терма жамоасида яхши ўйинлар кўрсатган. Унга катта клублар қизиқишаётгани нормал ҳолат», – дейди Бекали Libertatea нашрига.

Чиприан Марика эркин агент ҳисобланади. Ўтган мавсум у Германия чемпионатида 13 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол урган.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook