UZ

Сўнгги янгиликлар

23:02ВИДЕО. Таиланд - Саудия Арабистони 0:3  15 22:55Ўзбекистон Кубоги. “Андижон” - “Нефтчи” учрашувини Толибжонов бошқариб боради  11 22:42Ўртоқлик учрашуви. Қатар U-22 - Ўзбекистон U-22 - 1:3   25 22:20ВИДЕО. Ироқ - Австралия 1:1  19 22:01"Динамо" мухлислари Зоминга боришади  26 21:30Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"  325 21:27ВИДЕО. Хитой - Жанубий Корея 1:0  17 21:15Спортчилар ижтимоий тармоқларда: Саҳнада "Uzbek Tigers"!  17 21:12ЖЧ-2018 саралаши. Австралияда дуранг, Саудия Арабистонида йирик ғалаба  29 20:45Смолов Кот-д'Ивуарга қарши ўйнамайди  40 20:14Фергюсон: "МЮга Мальдинини таклиф этмоқчи бўлганман, бироқ унинг отаси мени тўхтатиб қолган"  41 19:43Эррера де Хеани МЮда қолишга чақирди  26 19:36ВИДЕО. Сурия - Ўзбекистон 1:0  125 19:11Виталий Денисов: "Гуруҳдаги вазиятимизни оғирлаштириб олдик, аммо ҳали имкониятимиз бор"   188 19:10Рияд Махрез "Барселона"га ўтишга рози  24

10 май 08:05
Янгиликлар

Леван Гвазава: “Жароҳатлар ортда қолди”

"Нефтчи" жамоасининг грузиялик легионери Леван Гвазава ниҳоят маълум муддатлик даволанишлардан сўнг яна сафга қайтди.
- Жароҳат ортда қолди ва бир неча кундан бери машғулотларда иштирок этяпман, - деб сўзини бошлади Гвазава. – Футболда жароҳатлардан ҳеч ким кафолатган эмас. Қачон сафдан чиқишингни билмайсан. Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди ва майдонга тушишга тайёрман дея оламан.

- Янги жамоага келиб мавсум бошидаёқ сафдан чиқишингизни ўйламаган бўлсангиз керак?


- Албатта, бундай бўлишини ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Менимча, ҳеч ким бундай бўлишини хоҳламайди. Лекин футболда кутилмаган ҳолатлар доим бўлиб туради.

- Бу жароҳат 2-турда “Пахтакор” билан бўлган ўйинда юз берганмиди?


- Ҳа, ўша учрашувнинг биринчи бўлимда жароҳат олдим. Бу ички жароҳат бўлиб тузалишига бир ойдан ортиқ вақт кетди. Мавсум бошида майдонимизнинг ҳолати яхши эмасди. Балки жароҳат олишимга майдон ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин.

- Кейинги турда “Олмалиқ” жамоасига қарши учрашувда майдонга тушишингиз мумкинми?

- Асосий таркибга кимни киритишни ва захирадан қайси футболчиларни майдонга туширишни мураббий ҳал қилади. Агар мураббий менга ишонч билдирда албатта ўйнашга тайёрман. Жароҳат туфайли бир неча учрашувларни ўтказиб юбордим. Шу боис ўзим ҳам футболни анча соғиниб қолдим.

- Жароҳат олиб сафдан чиққанингиздан сўнг кўпчилик сизни ортга қайтиб кетишингизни ўйлаганди.


- Йўқ, уйга бормадим ва Фарғонада қолиб даволандим. Шунингдек, жамоа билан бирга бўлдим.

- “Нефтчи” мавсумни жуда муваффақиятсиз бошлади. Моҳир легионер сифатида бу омадсизликни қандай изоҳлайсиз?

- Биласизми, бу йил “Нефтчи” таркиби янгитдан тузилди. Деярли барча чизиқларга янги ўйинчилар таклиф этилди. Шунинг учун дастлабки ўйинларда тушунмовчиликлар юз бериши аниқ эди. Жамоа кўрсатаётган ўйин ёмон эмас. Фақат натижа кўнгилдагидек бўлмаяпти. Ўйлайманки, бу вақтинчалик ҳолат ва албатта биз учун ёруғ кунларда ҳам келади. Қолаверса, олдинда ҳали ўйинлар кўп.

- Балки таркиб тузишда хатога йўл қўйилгандир. Футболчиларнинг савиясини қандай баҳолайсиз?


- Жамоага яхши ижрочилар жалб этилган деб айта оламан. Уларнинг барчаси яхши савиядаги футболчилардир. Фақат жамоавий ўйин кўрсатиб, бир-бирига киришиб кетиши қийин кечмоқда холос.

- Мана 7 тур ўтибдики жамоангиз ҳали бирор марта ютгани йўқ. Мухлислар эса дастлабки ғалабани кутишмоқда. Буни ҳам тўғри тушуниш керак. Биринчи ғалабага оз қолди деб айта оласизми?

- Қайсидир ўйинларда бизга омад ҳам етишмаганини айтиб ўтишим керак. Тўғри, мухлисларга ҳамиша ғалаба ёқади ва буни айни пайтда яхши ҳис қилиб турибмиз. Аммо футболда олдиндан ҳеч нимани айтиб бўлмайди. Майдон текис, тўп думалоқ деб бежизга айтишмайди. “Нефтчи” барча учрашувларда майдонга фақат ғалабани ўйлаб тушмоқда. Бироқ керакли очколарни қўлга кирита олмаяпмиз. Энди “Олмалиқ”қа қарши учрашувда ишқибозларга ғалаба тақдим этишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

- Бир тарафдан омадсиз старт, иккинчи томондан сиз ҳам жароҳат олиб бир нечта ўйинларни ўтказиб юбордингиз. Ваҳоланки, сиздан кўп нарса кутишганди...


- Кетма-кет мағлубиятлар футболчиларга руҳан ўз таъсирини ўтказмай қўймади. Айни дамда шуни ҳам енгиб ўта олмаётган бўлишимиз мумкин. Албатта, мен ҳам қийин вазиятда жамоамга ёрдам беришни хоҳлагандим. Лекин бундай бўлмаганидан афсусдаман. Тўғри, бундан энди фойда йўқ ва ҳаммаси ўтиб бўлди. Энди қолган учрашувларда ижобий натижалар кўрсатишга ҳаракат қилишимиз керак.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян: Денисов майдонга тушмайди, Сергеев ва Шомуродовнинг иштироки сўроқ остида турибди
ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Сурия –...  200
Испания. «Барселона» 10 киши бўлиб қолган «Валенсия»ни мағлуб этди
Испания чемпионатининг 28-турида «Барселона» «Валенсия»дан устун...  74
ВИДЕО. Ўтган йил Сурияни қандай мағлуб этгандик?
2016 йил 1 сентябрь санасида Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўйинда...  70
Сурия билан ўйинга бир кун қолди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашувига бир кун...  75
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: