UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Осиё Кубоги-2019 саралаши. Қирғизистонда ғалаба, Уммондан 14:0, Тожикистонда мағлубият  0 08:19ЖЧ-2018 саралаши. Осиё қитъасидаги кечаги барча ўйинлар ФОТО  2 08:11ВИДЕО. Саудия Арабистони - Ироқ 1:0  1 07:37“Нефтчи” - “Қўқон-1912” учрашуви чипталари Қўқонда сотилади  8 07:00Биринчи лига. 1-тур ҳакамлари маълум  5 03:44Кевин Гамейро: “Видеотехнологиялар футболни “ўлдиради”  3 03:33Ўртоқлик учрашувлари. Италия сафарда Голландиядан устун келди, Франция ўз майдонида Испанияга енгилди ва бошқа натижалар  1 03:24Aргентина футбол федерацияси аппеляция беради  1 01:00Olamsport: Мария Шарапова жароҳат олдими?, Кличко хайрлашув жангини Киевда ўтказмоқчи ва бошқа хабарлар  3 00:16Ўртоқлик учрашувлар. Эстония Хорватияни, Грузия Латвияни йирик ҳисобда енгди  3 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия- Белгия 3:3  7 23:19Серхио Рамос: “Гризманн ажойиб футболчи”  12 22:56Малдини: “Доннарумма менга Буффони эслатмоқда”  15 21:49Андреа Бардзальи хотини билан муаммо сабаб Голландияга қарши ўйнамайди  6 21:20"Барселона" Маркиньосни сотиб олишга уриниб кўради  3

19 дек 09:52
Янгиликлар

Лев Вахтин 80 ёшда!

Фарғона футболининг жонкуярларидан бири – шубҳасиз Лев Викторович Вахтиндир.
Бугун “Нефтчи”нинг шонли тарихини яратишда ўзининг улкан ҳиссасини қушган Лев Вахтиннинг туғилган куни. “Нефтчи” клубида фаолиятини давом эттираётган мутахассис бугун қутлуғ 80 ёшини қарши олди. Шу муносабат билан “Нефтчи” ПФК раҳбарияти, футболчилар ва клуб ходимлари Лев Викторович Вахтинни табриклайди.

 “Нефтчи”га баҳшида умр

Ҳеч бир муболағасиз Лев Вахтинни Фарғона футболининг буюк шахси дейиш мумкин. Ушбу мутахассис умрининг кўп қисмини “Нефтчи”га бағишлаган. Аввалига футболчи сифатида “Нефтчи”га келган Лев Вахтин кейинчалик клуб раиси ва кўплаб лавозимларда фаолият юритган. Умуман жамоанинг шонли тарихида Вахтин муҳим роль ўйнайди. Жамоанинг муваффақиятларида унинг ҳиссаси беқиёс.

 Қимматли маслаҳатлар

Халқимизда “Қари билгани пари билмас” деган мақол бор. Клубдаги ўзгаришлардан кейин ўз аризасига биноан клуб раислигидан озод этилган Лев Викторович кўп ўтмай яна жонажон ишига қайтди. Айни дамда Лев Вахтин клуб раиси маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритмоқда. Унинг қимматли маслаҳатлари жамоанинг олдинги салоҳиятини тиклашига ёрдам бериши шубҳасиз.

 
Ҳамиша навқирон

Бугун Лев Вахтин учун ўзига хос юбилей. У киши 80 ёшини қарши олмоқда. Аммо унинг шижоати чексиз. Лев Викторовични бекорга ҳамиша навқирон деб аташмайди. Негаки, у киши тинмай изланишда. Доимо янгиликлар излайди.

 
Меҳнатга яраша рағбат

Маълумки, 2012 йилда Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан мамлакат футболини ривожлантириш ва оммавийлаштиришга улкан ҳисса қўшаётган, иқтидорли ёш футболчиларни аниқлаш, тайёрлаш ва тарбиялашда салмоқли хизмат қилаётган, халқаро футбол майдонларида Ўзбекистон номини ва байроғини баланд кўтариш йўлида меҳнат қилаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида «O‘zbekiston Futbol Federatsiyasi» эсдалик нишонини таъсис этганди ва уни бир қатор мутахассисларга топширганди.

Мана шундай бахтли инсонлар қаторида Лев Викторович Вахтин ҳам бор эди.

 
Яна бир бор қутлуғ 80 ёшинингиз муборак бўлсин, ҳурматли Лев Викторович!
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  564
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  189
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  199
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: