20 jul 21:11
News

Легионерларимиз сони яна биттага кўпайди ёхуд Ҳусниддин Ғофуров “Явор” билан уч йиллик шартнома имзолади

Аввал сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, "НБУ-Осиё"нинг 19 ёшли ҳужумчиси Ҳусниддин Ғофуров бундан бир неча кун олдин Сербияга жўнаб кетганди.
Иваницанинг "Явор" клуби мураббийларида қизиқиш уйғотган биринчи лигамиз тўпурари (биринчи босқчидан сўнг, 13та гол- муаллиф) мазкур жамоанинг йиғинида иштирок этаётганди. Championat.asia билан мустахкам алоқа ўрнатган Ҳусниддин Ғофуровнинг айтишича, куни-кеча "Явор" раҳбарияти унга шартнома таклиф этган.

Табиийки бунга футболчимиз лаббай дея жавоб берди ва шундан сўнг Ғофуров билан "Явор" ўртасида ўзаро уч йиллик битим имзоланди. Бу борада футболчининг ўзи шундай деди: - Бу ерга келишимдан асосий мақсад ҳам, жамоада қолиб, фаолиятимни хорижда давом эттириш эди. Ҳудога шукур, ҳаракатларим мураббийларга маъқул келди ва улар менга уч йиллик шартнома таклиф қилди. Албатта, бундан хурсандман. "Явор"нинг ҳам менга бўлган ишончи юқори. Ўз навбатида мен ҳам билдирилаётган ишончларни оқлаш учун астойдил ҳаракат қиламан. Шунингдек янги жамоам учун ҳам голлар уришга бор кучимни ишга соламан".

Эслатиб ўтамиз, 1994 йили Фарғона вилояти Олтиариқ туманида таваллуд топган Ғофуров бунгача Тошкентнинг "НБУ-Осиё" клубида бир йил мобайнида тўп сурганди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ушбу трансфер амалга ошишида "банкирлар" жамоасининг барча ходимларини хизматлари ётибди.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook