UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  29 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»га ғалаба келтирди Янгиликлар

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»га ғалаба келтирди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
 Москванинг «Локомотив» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов, 3 ноябрь куни Премьер-Лиганинг 15-тури доирасида сафарда «Спартак» клубига қарши майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Мазкур учрашувда «Локомотив» 3:1 ҳисобида «Спартак» устидан ғалаба қозонган ва темирйўлчиларнинг учинчи голига ўзбекистонлик футболчи ассистентлик қилган.

Махачқалъанинг «Анжи» клуби ўз учрашувини 3 ноябрь куни ўз майдонида «Урал» клубига қарши ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. «Анжи» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

Россия Биринчи Дивизиони вакили Оренбургнинг «Газовик» клуби сафида ўйнаётган Санжар Турсунов 3 ноябрь куни ўз майдонида Москванинг «Торпедо» клубига қарши кечган ўйиннинг 76-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилган. Учрашувда «Торпедо» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

ҚОЗОҒИСТОН
 27 октябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида сўнгги 32-тур учрашувлари ўтказилди. Эътиборлиси, уч нафар ўзбекистонлик футболчи - Александр Гейнрих, Темур Кападзе ҳамда Марат Бикмаевлар тўп сурадиган Қозоғистоннинг «Актобе» клуби 2013 йил мавсум якунига кўра Қозоғистон чемпиони унвонини қўлга киритди.

4 ноябрь куни ўз майдонида «Ордабаси» клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Актобе, «Астана» клубини 1 очкога ортда қолдирган ҳолда ўз тарихидиа бешинчи марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футболчилар - Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзе ҳамд Марат Бикмаевлар чемпонлик ўйинида асосий таркибда майдонга тушиб, ўйин якунигача тўп суришди.

Яна икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Улуғбек Бақоев ҳамда Камолиддин Мурзоевлар тўп сурадиган Павлодарнинг «Иртиш» жамоаси сўнгги тур ўйинида «Қайрат» клубига 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради ва мавсумни 4-ўринда якунлади.

ХИТОЙ
 4 ноябрь куни Хитой Суперлигасида ҳам сўнгги, 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди ва мамлакат чемпионати якунига етди. Суперлиганинг сўнгги тур учрашувида Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай») ҳамда Шавкат Муллажоновлар («Лиаонинг») ўз жамоалари сафида майдонга тушишмади.
 Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган яна бир ҳимоячи, Егор Кримец тўп сурадиган «Бейжинг Гуоан» клуби эса, Хитой Суперлигасида мавсум якунига кўра бронза медалларини қўлга киритди. Егор Кримец, сўнгги тур ўйинида ўз жамоаси қайдномасига киритилган бўлсада, майдонга туширилмади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
 3 ноябрь куни Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларининг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Иккинчи даврадан бошлаб «К» лигада 8-14 ўринлар учун курашга киришган «Сеонгнам Илва Чунма» клуби таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суриб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи 3 ноябрь куни ўз майдонида «Геонгнам клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва «Сеонгнам»га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.«Сеонгнам» 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйинда, Жепаров ўз жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

ОЗАРБАЙЖОН
 2 ноябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 12-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу турда ўз майдонида «Хазар» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди Премьер-Лигадаги ўзининг навбатдаги голини киритди. 4:1 ҳисобида «Нефтчи»нинг ғалабаси билан якунига етган ўйинда «Нефтчининг 3-голига Насимов 45-дақиқада муаллифлик қилди.

ҚАТАР
 Ушбу мавсумдан бошлаб, «Қатар Юлдузлар Лигаси» иштирокчиси - «Ал Муъайзир» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев, 2 ноябрь куни ўз майдонида «Ал Араби» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди. 1:0 ҳисобида «Ал Муъайзир» клубининг ғалабаси билан якунланган учрашувда Мусаев тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

БАА
 БАА Чемпионатида 23 ноябрь кунигача танаффус эълон қилинган. Хабарингиз бор, БАА Чемпионати вакили, Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп суради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика