UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6

Легионерлар: Кападзе ҳамда Бақоев ўз жамоалари сафида гол уришди Янгиликлар

Легионерлар: Кападзе ҳамда Бақоев ўз жамоалари сафида гол уришди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
20 сентябрь куни сентябрь куни Россия премьер-лигасида 9-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда сафарда «Волга» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 2:1 ҳисобида «Волга» жамоаси ғалаба қозонган.

Москванинг «Локомотив» клуби сафида ўйнаётган Виталий Денисов, мазкур турда сафарда «Кубань» клубига қарши ўйинда жамоаси сафида асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа ҳаракат қилган. Ўйинда Локомотив 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.


ҚОЗОҒИСТОН
21 сентябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ўз майдонида «Ордабаси» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Эътиборлиси, «Иртиш»нинг йирик - 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйинда, Бақоев ўйиндаги биринчи голга муаллифлик қилди.

«Актобе» сафида ҳаракат қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар - Темур Кападзе ҳамда Александр Гейрнихлар ўз майдонида «Остона» клубига қарши кечган ўйинда асосий таркибда майдонга тушишди. «Актобе»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйиндаги дастлабки голни, учрашувнинг 27-дақиқасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячи Темур Кападзе киритди. Кападзе ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган бўлса, Гейнрих ўйиннинг 45 дақиқасида алмаштирилди.

ХИТОЙ
21 сентябрь куни Хитой суперлигасида 26-тур ўйинларига старт берилган. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов ўз майдонида «Дальян Арбин» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда «Чангчун Ятай» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

«Бейжинг Гуоан» клуби сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Егор Кримец жароҳат туфайли 3 ҳафта муддатга сафдан чиққан.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
21 сентябрь куни Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларига старт берилади. Иккинчи даврадан бошлаб К лигада 8-14 ўринлар учун курашга киришган «Сеонгнам Илва Чунма» клуби таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суриб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи 21 сентябрь куни сафарда «Гангвон» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 84 дақиқада алмаштирилди. «Сеонгнам» сафар учрашувида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

ОЗАРБАЙЖОН
12 сентябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 7-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу турда ўз майдонида «Сумгаити» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 24-дақиқада жароҳати туфайли алмаштирилди. Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган.

БАА
21-22 сентябрь кунлари БАА чемпионатида 2-тур ўйинлари ўтказилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров 2-тур ўйинида сафарда «Ал Шаржа» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Аш Шабоб» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

ҚАТАР
20 сентябрь куни Қатар «Юлдузлар Лигаси»да 2-тур ўйинлари ўтказилди. Янги мавсумдан бошлаб Қатар Лигаси иштирокчиси «Ал Муайдар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Фозил Мусаев 2-тур учрашувида жароҳати туфайли майдонга туша олмади.


Легионерларимиз ҳақида форумда муҳокама қилинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика