UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  0 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  5 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  9 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  10 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1

Легионерлар: «Актобе» ҳамда «Рубин» ЕЛ кейинги босқичига йўл олишди Янгиликлар

Легионерлар: «Актобе» ҳамда «Рубин» ЕЛ кейинги босқичига йўл олишди

25 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган бир қатор футболчилар Европа Лигаси 2-саралаш баҳслари учрашувида майдонга тушишди.
25 июль куни Европа Лигаси 2-саралаш баҳслари жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Қайд этиш лозим, мазкур учрашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган бир қатор футболчилар майдонга тушишди. Қозоғистоннинг «Актобе» клуби ўз майдонида Норвегиянинг «Хедд» клубини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ҳғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоаларнинг илк ўйинида «Хедд» клуби ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб ўйинида эса, «Актобе» 2:0 ҳисобида ғалабага эришди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдти. Ушбу учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган икки нафар футболчи - Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзелар асосий таркибда майдонга тушишди. Миллий терма жамоа ярим ҳимоячиси Темур Кападзе 75-дақиқада майдонни тарк этган бўлса, Александр Гейнрих ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. «Актобе» Европа Лигаси саралашининг кейинги босқичида Исландиянинг «Брейдаблик» клубига қарши тўп суради.

Қозоғистоннинг яна бир жамоаси - «Иртиш» эса сафарда Босниянинг «Широки Бриег» жамоасига қарши тўп сурди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувда икки нафар ўзбекистонлик ҳужумчи - Улуғбек Бақоев ҳамда Камолиддин Мурзоевлар асосий таркибда майдонга тушишди. Миллий терма жамоа ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Камолиддин Мурзоев 62 дақиқада алмаштирилган. Дастлабки ўйинда ўз майдонида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган «Иртиш», жавоб учрашувида 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраб, Европа Лигаси баҳсларида чиқиб кетди.

Қозоннинг «Рубин» клуби ярим ҳимоячиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири Вагиз Галуилин (фотода) 25 июль куни Сербиянинг «Ягодина» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Эътиборлиси, «Рубин»нинг ўйиндаги ягона голига ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ҳаммуаллифлик қилди. Ўйиннинг 52-дақиқасида киритилган гол «Рубин»га 1:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди. Дастлабки учрашувда ҳам 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Рубин», Европа Лигаси саралаши кейинги босқичига йўл олди. Кейинги босқичда қозонликлар Даниянинг «Рандерс» клубига қарши ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика