31 jul 16:33
News

Квадво Асамоа: “Биз яна Италия чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз”

“Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Квадво Асамоа янги мавсумдаги режалари ҳақида айтиб ўтди. Футболчи клуби билан нафақат ички чемпионатда балки Чемпионлар Лигасида ҳам яхши натижани қайт этишга умид боғлаяпти.

-Биз янги мавсумга катта умид боғлаганмиз. Биз яна Италия чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз ва Чемпионлар Лигасида ҳам яхши натижани қайд этмоқчимиз. Бу бизнинг асосий мақсадимиз. Бизда ярим ҳимоя чизиғида ёш футболчилар ҳаракат қилишади, шу сабаб биз тўп учун қаттиқ кураш олиб боришга ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари биз яқинда жуда кучли ва тажрибали ҳужумчилар Карлос Тевес ва Фернандо Льорентеларга эга бўлдик, - Асамоанинг сўзларин келтиради Goal.com.

Шуни таъкидлаш керакки, ўтган мавсум Италия чемпионатининг 27 та ўйинида Асамоа 2 гол киритган ва 6 та натижавий тўп узатишни амалга оширган.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook